Главная / Сиёсат / Путин ва Ким Чен Ин учрашуви санаси ва жойи маълум қилинди
Место рекламы

Путин ва Ким Чен Ин учрашуви санаси ва жойи маълум қилинди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путин билан 25 апрелда Владивостокдаги Русский оролида жойлашган Узоқ Шарқ федерал университети ҳудудида учрашади. Бу ҳақда бир қатор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда “Коммерсантъ” нашри хабар берди.

Путин учрашув ўтадиган кун кечаси Хитойга “Бир камар, бир йўл” саммитида иштирок этгани жўнаб кетади. Ким Владивостокда бир кун қолиб, 26 апрелда унинг отаси, Шимолий Кореянинг марҳум етакчиси Ким Чен Ир 2002 йилда юрган йўналиш бўйича йўлга тушади.

Таъкидланишича, федерал университетдаги кампус учрашув жойи сифатида Шимолий Корея томонидан танланган. Пхеньянда хавфсизлик талаблари сабабли шу вариант маъқул топилган.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ташриф Ким Чен Иннинг Россияга илк ташрифи бўлади. Унинг отаси Россияда 3 марта бўлган. Бундай ташрифлардан охиргиси 2011 йилда бўлиб ўтган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

soliq-kumitasi

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси аттестация ва махсус «қора рўйхат» ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда солиқ хизмати ходимларининг айримларини ишдан олиш юзасидан махсус “қора рўйхат” тузилганлиги учун аттестация …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари