Главная / Жаҳон / Путин украинлар ва руслар учун умумий фуқаролик ҳамда Саакашвилининг паспорти ҳақида гапирди
Место рекламы

Путин украинлар ва руслар учун умумий фуқаролик ҳамда Саакашвилининг паспорти ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, агар россияликлар ва украиналикларда умумий фуқаролик бўлса, унда бу уларга фақат фойда келтиради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, у «Меҳнат Қаҳрамони» медалларини топшириш маросимида шундай баёнот билан чиққан.

«Мен кўп марта айтганман – украинлар ва руслар биродар халқлар, ҳаттоки ундан ҳам кўпроқ. Умуман олганда, менинг фикримча, бу бир миллат. Агар бизда умумий фуқаролик бўлса, унда бундан ҳам руслар, ҳам украинлар фойда кўради», – деди Путин.

putin

Шунингдек, Путин Грузия собиқ раҳбари ва Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилига Украина паспортини қайтаришни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Путин Украинадаги сайловларда ғалаба қозонган Владимир Зеленскийга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни «грузинлар ёки собиқ грузинлардан» бошлашни маслаҳат берган.

«Масалан, ўтмишда грузин бўлган, бугун эса ўзини украин деб ҳисоблаётган шахсга Украина паспортини қайтариш тўғри бўларди. Мен Михаил Николаевич Саакашвилини назарда тутяпман», – дея қўшимча қилиб ўтди Путин.

Путиннинг фикрича, Саакашвилига Украина паспортининг қайтарилиши адолатли қарорга айланади.

Бундан олдин, Путин Донбассдаги можаро қандай шартда тугашини айтганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

sergey-lavrov

Сергей Лавров Ўзбекистонга нима мақсадда келаётгани маълум бўлди

2019 йилнинг 2 май куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров амалий ташриф билан …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари