Главные новости
Главная / Спорт / «Пул ўғирлашни истамайман». Марчелло Липпи яна Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди
Место рекламы

«Пул ўғирлашни истамайман». Марчелло Липпи яна Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Футбол бўйича Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи лавозимини тарк этишини маълум қилди.

Фото: Yandex Photos

14 ноябрь, пайшанба куни Хитой терма жамоаси ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Сурияга қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Хитой 5-турдан сўнг гуруҳ пешқадами Суриядан беш очкога ортда бормоқда.

«Ўйин ҳақида гапиришни истамайман. Жамоа майдонда бор кучини намойиш қилиши керак. Мураббий кўрсатмаларини бажариши лозим. Агар футболчилар мағлуб бўлишдан қўрқса, у ҳолда уларда курашиш хоҳиши йўқ.

Мағлубият — менинг жавобгарлигим. Рақиб кучли чиқди.

Йиллик маошим жуда баланд. Бу пулларни ўғирлашни  истамайман. Мен бу мағлубият учун жавобгарликни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Расман бош мураббийлик лавозимидан кетишимни маълум қиламан», — дейди Липпи ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

71 ёшли италиялик мутахассис сўнгги ўн ой ичида иккинчи бор Хитой терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Аввалроқ Липпи 2016 йилнинг октябридан 2019 йилнинг январига қадар Хитой термасини бошқараганди. У май ойида терма жамоага қайтганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

4d1k6cq92yhzhhhxe7llidrkqfs0vzhe

Ольга Забелинская велотрек бўйича Осиё чемпиони бўлди

Жанубий Кореянинг Чинчхон шаҳрида велотрек бўйича Осиё чемпионати якунланди. Ўтказилган пойгалар миллий жамоамиз учун муваффақиятли …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари