Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент Рамазон ҳайити муносабати билан 258 кишини афв этди
Место рекламы

Президент Рамазон ҳайити муносабати билан 258 кишини афв этди

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон байрами арафасида жазо ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 258 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилади, 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 117 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 7 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафари аёл, 7 нафари чет давлат фуқаролари, 164 нафари тақиқланган ташкилотлар иштирокчиларидир.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

zz1_wfo0bs6ekpjobo8jz1dvdusg3ol5

Қайси соҳаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум бўлди

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортиқ бўлган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга яқини) ўз маблағларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари