Главные новости
Главная / Жамият / Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари бошланмоқда
Место рекламы

Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари бошланмоқда

1—22 июнь давомида Президент мактабларига жами 28 446 нафар талабгор ҳужжат топширган. Шундан 9260таси (32,5 фоиз) онлайн, 19 186 нафари (67,5 фоиз) эса офлайн усулда, яъни бевосита қабул марказлари орқали ҳужжат топширган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

kpkjqiyzbp-xfyv3vyspgk1u67opw_41

Онлайн топширилган, аммо белгиланган талабларга жавоб бермаган ва рад этилган ҳужжатлар сони 791тани ташкил этган бўлса, ота-оналарга таҳрирлашга юборилган, аммо таҳрирланмаган аризалар сони 211тани ташкил этди.

Топширилган умумий 28 446 талабгордан 27 446 нафари саралаш босқич имтиҳонидан ўтиш имконига эга бўлишди.

Ҳудудлар бўйича энг кўп – 7 724та ҳужжат Наманган вилоятидаги Президент мактабига келиб тушган. Қорақалпоғистонда 7 456та, Хоразмда 6 503та, Тошкент шаҳрида 5 763та ҳужжат қабул қилинган.

Энг кўп – 8 727та ариза 5-синф учун қабул қилинган, энг паст кўрсаткич 10-синфлар орасида – 2 350та.

Имтиҳонларни давлат (ўзбек) тилида топширувчи ўқувчилар сони 22 051, қорақалпоқ тилида 4 847 нафарни ташкил қилган бўлса, инглиз тилида топширувчилар сони 621 нафарни ташкил этди.

Бир ўринга ўртача рақобат 49 ўқувчини ташкил этган бўлса, энг юқори рақобат 5-синфга топширган талабгорлар ўртасида – 1 ўринга 92 нафар ўқувчини (Наманганда 118 ўқувчи) ташкил этади.

Президент мактабларига 1—22 июнь давомида умумий топширилган ҳужжатлар бўйича батафсил маълумотни (ҳудудлар, синфлар, рақобат, жинси ва бошқа кесимларда) инфографикада кўришингиз мумкин.

Президент мактабларига ҳужжат топширган талабгорларнинг сони режалаштирилгандан ҳам ошиб кетгани сабабли кириш имтиҳонларини ўтказишга масъул чет эллик ташкилот Cambridge assessment – саралаш босқич имтиҳонлари (pre-selection) ўтказилиши лозимлиги маълум қилинди.

Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари (pre-selection) қачон ва қаерда бўлиб ўтади?

Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари (pre-selection) 2019 йил 26 июнь—3 июль давомида бўлиб ўтади.

Ота-оналар ўқувчилар билан биргаликда 2019 йил 26-27-28 июнь кунлари Президент мактаблари саралаш имтиҳонларига тайёргарлик кунлари (oriention day) – саралаш босқич имтиҳонлари бўлиб ўтадиган бинога ташриф буюради ва имтиҳонга тайёргарлик бўйича барча тегишли маълумотларни олади.

ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Қаерга ва қачон ташриф буюришни билиш учун:

  • SMS хабарни кутинг, маълумотномада тўлдирилган телефон рақамингизга SMS хабар юборилади.
  • Ушбу SMS хабарни олганингиздан сўнг Президент мактаблари расмий веб-сайти – PM.XTV.UZ орқали ҚАEРГА ВА ҚАЧОН ташриф буюришингизни билиб олишингиз мумкин бўлади.

Кириш имтиҳонлари тайёргарлик кунига ота-оналар:

  • ФАҚАТгина PM.XTV.UZ веб-сайтда кўрсатилган манзил, вақт ва кунда келишлари керак;
  • Ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг асли (оригинал) билан келишлари шарт.

Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари 29-30 июнь ва 1-2-3 июль кунлари бўлиб ўтади. Батафсил маълумотларни ота-оналар ва ўқувчиларга (orientation day) 26-27-28 июнь давомида хабар берилади.

Саралаш босқич имтиҳонлари (pre-selection) бўлиб ўтадиган бино манзиллари:

  • Тошкент шаҳрида – Тошкент шаҳри, «Ўзкўргазмасавдо» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино (манзил: Тошкент ш., Беруний кўчаси, 41-уй);
  • Урганч шаҳрида – Ёшлик спорт мажмуаси (манзил: Урганч ш., Ёшлик кўчаси, 1 уй);
  • Наманган шаҳрида – Баркамол авлод спорт мажмуаси (манзил: Наманган ш., Истиқлол кўчаси).
  • Нукус шаҳрида:
    • Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби (манзил: Нукус ш., М.Жуманазаров кўчаси, 172-уй) ва
    • Нукус ихтисослаштирилган Олимпия резервлари мактаб-интернати (манзил: Нукус ш., Чимбой гузари, рақамсиз уй);
Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

0hh0uuefjstylul4phvtkx_iu_lpn0qx

«Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали жорий йилда аҳолига 45267 тонна суюлтирилган газ етказиб беради

«Андижонгаз» ҳудудий газ таъминоти филиали аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ билан мунтазам ва сифатли таъминлаш борасида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари