Главные новости
Главная / Жамият / Президент қарори: Ўзбекистонда Ёшлар академияси ташкил этилди
Место рекламы

Президент қарори: Ўзбекистонда Ёшлар академияси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

xi1ixjvt4cow-gmadrzvyi3ylhbbz6n0

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академиясини юридик шахс мақомисиз ташкил этиш;

Ёшлар академиясига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосарига юклаш;

Ёшлар академиясига ўзларининг инновацион лойиҳалари ва ғояларига эга иқтидорли ёшлар ва талабалар, 40 ёшгача бўлган олимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган жамоаларни танлов асосида қабул қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Белгиланишича, Ёшлар академиясининг жамоалари аъзолари Ёшлар академияси аъзолари ҳисобланади.

Ёшлар академиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш;

иқтидорли ва ташаббускор ёшлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш ҳамда уларнинг мамлакатнинг етакчи олимлари ва ишбилармонлари билан ҳамкорлигини таъминлаш;

илмий-тадқиқотларни бажариш иштиёқига эга иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб боришларига имкон яратиш, янги авлод ёш олимларини тайёрлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

ёш олимлар томонидан аниқ вазифаларни ҳал этишга, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган илғор технологик ишланмаларни ишлаб чиқишга қулай шароитлар яратиш;

илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларни ташкил этиш асосида ташаббускор ёшларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш;

ёшларнинг стартап лойиҳаларини хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналарни изчил ривожлантириш бўйича замон талабларига жавоб берадиган, тижоратлаштириш даражаси юқори бўлган маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқаришга йўналтириш;

иқтидорли ёшларнинг ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширишларига кўмаклашиш;

халқаро ва маҳаллий даражада эътироф этилган ташкилотлар, университетлар, илмий марказлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, уларнинг олимлари ва мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, тренинглар, шунингдек, долзарб илмий-инновацион йўналишлар бўйича конференциялар, семинарлар ва танловлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси тугатилди ва унинг 5 та штат бирлиги амалдаги молиялаштириш тартиби сақлаб қолинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида вазирликка ўтказилаётган штат бирликлари ҳисобидан Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилди ва у Ёшлар академиясининг ишчи органи этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси юридик шахс мақомисиз ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат улуши юқори бўлган корхоналарга тегишли юридик шахсларнинг инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари жами маблағларининг йилига 10 фоизи миқдоридаги маблағларини ҳар йили Жамғармага ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ёшлар академияси аъзоларининг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 2020 йилнинг 1 апрелига қадар қуйидаги платформаларни ташкил этади:

“Ғоялар генераторлари” – Ёшлар академиясининг асосий йўналишларига тегишли бўлган маълум бир муаммонинг ечимига қаратилган инновацион ғояга эга жамоалар платформаси;

“Стартаплар” – ўз ғояси ва ушбу ғояни амалга оширишга қаратилган стартап лойиҳалари ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ режага эга жамоалар платформаси;

“Бизнес вакиллари” – фаолиятида илм-фан ва инновация ютуқларини қўллаган ва тегишли соҳада камида 1 йиллик тажрибага эга бўлган жамоалар платформаси;

“Бўлажак академиклар” – юқоридаги платформаларда фаол иштирок этган, мамлакатнинг илм-фан ривожланишига катта ҳисса қўшаётган юқори илмий салоҳиятга эга олимлар платформаси.

Белгиланишича, Ёшлар академияси фаолияти доирасида мамлакатимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия манбалари, робототехника ва мехатроника, фармацевтика, биотехнология, дастурлаш, саноат дизайни, 3D моделлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда амалий, инновацион ва стартап лойиҳалари амалга оширилади.

Ёшлар академияси аъзолари учун замонавий инфратузилмага эга шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, Илғор технологиялар маркази ва “Яшнобод” инновацион технопаркининг бинолари, лабораториялари, акселератори ва коворкинг марказларини Ёшлар академиясига бепул фойдаланиш учун ажратади;

2020 йил 1 январга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ёшлар академиясининг аъзоларига дунёнинг етакчи мамлакатлари тажрибаси асосида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган “ақлли шаҳар” ҳудудида замонавий инфратузилмага эга кичик ва ихчам “Science Park” (Сайнспарк) ташкил этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

k51u_mh4jlb-btth03eskobo3ejbz83i

1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари