Главная / Жамият / «Поп – Наманган» электрлаштирилган темир йўли орқали тезюрар йўловчи поездининг илк рейси амалга оширилди
Место рекламы

«Поп – Наманган» электрлаштирилган темир йўли орқали тезюрар йўловчи поездининг илк рейси амалга оширилди

Жума, 30 август куни «Поп – Наманган» электрлаштирилган темир йўли орқали тезюрар йўловчи поездининг илк рейси амалга оширилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПҚ–3336-сонли «Поп – Наманган – Андижон темир йўл линиясини электрлаштириш» лойиҳасини «Осиё тараққиёт банки» иштирокида амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш борасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан ишлар амалга оширилмоқда.

tmhx0rg7zgxgvwrzmtphbbp9mlvlyxo

Хусусан, умумий узунлиги 45 км бўлган Поп – Наманган участкаси тўлиқ электрлаштирилди ва ушбу ишлар қисқа муддатда ва сифатли тарзда амалга оширилди. Ушбу масофада жами 690 та таянч устунлари, 690 та консоллар ўрнатилди. 45 км.лик МФ-100 русумидаги контакт симлари тортилди. Электрлаштириш жараёни Поп, Чуст, Тўрақўрғон, Раустон, Наманган станциялари оралиғидаги қурилиш-монтаж ишлари «1-сон энергомонтаж поезди» унитар корхонаси, Махсус механизациялаштирилган йўл станцияси ишчи-ходимлари томонидан олиб борилди.

Эндиликда мазкур участкада тепловозларни замонавий электровозларга алмаштириш, юк ва йўловчи ташиш харажатларини камайтириш, ҳаракат тезлигини сезиларли даражада ошириш имкони яратади. Таҳлилларга кўра, Попдан Намангангача тепловозлар ёқилғи сарфи билан солиштирганда электрлаштириш ишларидан сўнг 3 баробарга қисқаради. Кўриниб турибдики, бу жараён сарф-харажатларни камайтириш билан бирга атроф муҳит муҳофазасини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Маълумот учун, «Поп – Наманган – Андижон темир йўл линиясини электрлаштириш» лойиҳаси «Боштранслойиҳа» АЖ муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 202,3 млн. АҚШ доллари бўлиб, 80 млн. АҚШ доллари «Осиё тараққиёт банки» маблағлари ҳисобига тўғри келади. Электрлаштирилаётган линияда жами 2 та янги нимтортиш станциялари қурилиши режалаштирилган. Шу кунгача, ушбу катта ҳудудда 3728 та котлованлар қазилиб, 3326 та таянч устунлари ўрнатилди. 576,75 минг метр куб тупроқ ишлари бажарилган. 25 та сунъий иншоотлар қурилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

g0zixvuneyvlhblxvnlioefe8axodoru

Ўзбекистон ЕХҲТ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари