Главная / Жаҳон / Помпео Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар ўтказади
Место рекламы

Помпео Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар ўтказади

Майкл Помпео музокаралар 23 октябрда бўлиб ўтишини маълум қилди.

Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Жайҳун Байрамов ва Зограб Мнацаканян билан Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатларга чек қўйиш мақсадида музокаралар ўтказади.

У журналистлар учун брифингда чиқиш қилар экан, музокаралар 23 октябрда бўлиб ўтишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “гап ер юзидаги мураккаб вазият ҳақида бормоқда”.

“Бу мураккаб дипломатик вазият. Ҳеч қайси мамлакат оловга мой қуйиб бу низога аралашмаслиги, қурол тизимлари тақдим этмаслиги, қўллаб-қувватламаслиги керак”, – деб таъкидлади Помпео.

 18 октябрь куни Арманистон ва Озарбойжон Тоғли Қорабоғдаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришгани маълум қилинганди.

 20 октябрь куни эса Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ ихтилофини ҳал қилиш учун Москвага музокаралар ўтказиш учун келишга тайёр эканликларини билдиришди.

 Маълумот учун, Тоғли Қорабоғда 27 сентябрдан буён қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Арманистон томони тан олинмаган Қорабоғ армияси ҳужумларга туриб бераётганини айтаётган бўлса, Озарбойжон ўз ҳудуди ҳисобланган Тоғли Қорабоғ учун жанг қилаётганини, можарони ҳал қилишда фақат ҳарбий ечим кўраётганини, қатор ҳудудлар қайтарилганини маълум қилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

_lpsbzuds3-6l16caxjzvm83bqpo9zt3

“Ўз тилимизни йўқотиб қўйишимиз мумкин”. Қирғизистонда рус тилининг расмий мақомини бекор қилиш таклиф этилди

Мамлакат конституциясига кўра, қирғиз тили давлат тили ҳисобланади, расмий тил сифатида эса рус тилидан фойдаланилади. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари