Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Польша Британиядан ўзининг 100 тонна олтинини қайтарди
Место рекламы

Польша Британиядан ўзининг 100 тонна олтинини қайтарди

Фото: nbp.pl

Польша миллий банки Британиядан 1939 йилда Иккинчи жаҳон уруши бошлангандан кейин у ерга жўнатилган 100 тонна олтинини қайтариш бўйича катта кўламли амалиётни якунига етказди. Амалиёт махфий равишда ўтказилган, деб хабар берди RMF24 нашри.

Таъкидланишича, олтинни ташишга бир неча минг киши жалб қилинган. Улардан аксарияти банк хавфсизлик хизмати ходимлари бўлган. Олтин ёмбилар ноябрь давомида Польшанинг Варшава ва Познандаги аэропортларига самолётларда етказилган. Ҳаммаси бўлиб 8 та рейс амалга оширилган.


Фото: nbp.pl

Сўнгра олтин юк машиналарида бутун Польша бўйлаб олтин сақланадиган жойларга тарқатилган. Қайтарилган олтиннинг умумий қиймати 4,2 млрд еврони ташкил қилади. Англия миллий банки олтиннинг бир қисмини жорий ҳисоб-китоблар учун қолдирган.


Фото: nbp.pl

Польша олтини Англияга Украина, Руминия, Туркия, Сурия, Ливан ва Франция орқали етказилиб, у ерда 80 йил сақланган.


Фото: nbp.pl

2019 йил июль ойи ҳолатига кўра, Польшанинг олтин захираси 228,6 тоннани ташкил қилади. Польша олтин захираси ҳажми бўйича Европада 11-ўринни, дунё бўйича эса 22-ўринни эгаллайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

«Ўқитувчининг мақоми тўғрисида»ги қонун ўқитувчиларга қандай имтиёзлар бериши айтилди

«Ўқитувчининг мақоми тўғрисида» қонун лойиҳасида ўқитувчиларга коммунал ва солиқ тўловлари, фарзандини мактаб ёки боғчага жойлаштириш, …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари