Главные новости
Главная / Жаҳон / Покистон ҳарбийлари Кашмирда ҳинд қўшинлари жойлашган ҳудудни ўққа тутди
Место рекламы

Покистон ҳарбийлари Кашмирда ҳинд қўшинлари жойлашган ҳудудни ўққа тутди

Ҳиндистон армиясининг олдинги позициялари миномёт ва ўқотар қуроллардан ўққа тутилган.

Покистон ҳарбийлари Кашмирда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бузди ва назорат чегарасидаги Науган районида жойлашган ҳинд қўшинлари позициясини ўққа тутди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.

“Сешанба куни Ҳиндистон армиясининг олдинги позициялари Покистон назорати остидаги Кашмир ҳудуди тарафдан ўққа тутилди. Миномёт ва ўқотар қуроллардан ўт очилди”, – деди Ҳиндистон қуролли кучлари шимолий қўмондонлиги вакиллари.

Ҳиндистон томонидан жавоб қайтарилган. Ҳар икки томондан йўқотишлар тўғрисида маълумот берилмаган.

Қайд этилишича, жорий йилда Покистон армияси жорий йилда Кашмирда ўт очишни тўхтатиш режимини 1400 мартадан ортиқ бузган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

bus-p-xmmhvxbhh2gaf15amy6cy3riyb

Хитой 2020 йил охиригача халқаро спорт мусобақаларини ўтказишдан бош тортди

Хитой пандемия сабабли 2020 йил охиригача ўз ҳудудида ҳар қандай халқаро спорт мусобақасини ўтказишдан бош …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари