Главные новости
Главная / Жаҳон / Пекинга кирувчилар сони кунига 500 киши билан чекланиб қўйилди
Место рекламы

Пекинга кирувчилар сони кунига 500 киши билан чекланиб қўйилди

Пекин маъмурияти Хитой пойтахтига кирувчилар сонини назорат қилишга қарор қилди. Эндиликда шаҳарга кунига фақат 500 нафаргача одамга киришга рухсат берилади.

Фото: Getty Images

Пекин маъмурияти бу қарорни коронавирус тарқалиши хавотири сабабли қабул қилган. Пекинга халқаро авиарейсларга қисман рухсат берилгандан кейин шаҳар 46 та рейс ва 6870 йўловчини қабул қилган. Йўловчилардан 2 нафарида коронавирус аниқланган.

Аввалроқ Хитойнинг Циндао шаҳрида Хитой ташкил топгани муносабати билан давом этган узоқ таътиллардан кейин 12 кишида коронавирус аниқланган. Шу сабабли шаҳар маъмурияти 9,5 млндан кўпроқ аҳолига эга шаҳардаги барчани коронавирусга текширмоқчи. Пекиннинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази пекинликларга яқин орада Циндаога заруратсиз бормай туришни тавсия қилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

roza-tj-3

Роза.ТЧ – ДУШАНБE ШАҲАРИДА РОССАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ (РОЗА.ТЖ)

Роза.Tj- бу Душанбе шаҳрида ва бутун Тожикистонда атиргулларни этказиб бериш хизмати Барча Туҳфа Агентства атиргул …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари