Главные новости
Главная / Сиёсат / Парламентга сайланган депутатлар рўйхати эълон қилинди, амалдаги депутатларнинг 36 нафари қайта сайланган
Место рекламы

Парламентга сайланган депутатлар рўйхати эълон қилинди, амалдаги депутатларнинг 36 нафари қайта сайланган

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатга олинди.

Марказий сайлов комиссиясининг 25 декабрь кунги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ, парламент қуйи палатасига сайлов якунлари кўриб чиқилди ва 125та сайлов округида сайланган депутатлар рўйхатга олинди.

Жумладан:

  • ЎзЛиДеП – 42 нафар;
  • «Миллий тикланиш» – 34 нафар;
  • «Адолат» – 20 нафар;
  • ХДП – 18 нафар;
  • Экопартия – 11 нафар.

Блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг аниқлик киритишича, жорий йилда 43 нафар амалдаги депутат номзоди қайта қўйилганди. Шулардан 36 нафари (83 фоизи) қайта сайланди.

5 нафари такрорий овоз беришга қолган (шундан 2 нафари техник хатолик учун). Такрорий овоз беришга қолган амалдаги депутатлар:

  1. Акрамова Зулайҳо — 33-Дўстлик округи (ХДП)
  2. Қодиров Алишер — 36-Пахтакор округи («Миллий тикланиш»)
  3. Шадмонов Адҳам — 56-Регистон округи (ЎзЛиДеП)
  4. Пардаев Азамат — 67-Паст Дарғом округи («Миллий тикланиш»)
  5. Хўжаева Мавлуда — 102-Яйпан округи (ЎзЛиДеП)

Амалдаги депутатларнинг фақат 2 нафари қайта сайлана олмаган. Таққослаш учун, 2014 йилда 26 нафар амалдаги депутатнинг 25 нафари қайта сайланганди.

Халқаро матбуот маркази томонидан парламентга сайланган 125 нафар депутат рўйхати эълон қилинди:

25та сайлов округларида такрорий овоз бериш 2020 йил 5 январь – якшанба куни ўтказилади.

Такрорий овоз бериш бўладиган 25та сайлов округлари:

8-Ақманғит
9-Андижон
32-Жиззах
33-Дўстлик
35-Ғаллаорол
36-Пахтакор
37-Шароф Рашидов
44-Сардоба
49-Уйчи
56-Регистон
57-Сўғдиёна
67-Паст Дарғом
76-Шеробод
83-Олтинсой
87-Ангрен
89-Бўка
102-Яйпан
104-Учкўприк
106-Бағдод
117-Урганч
133-Шаҳрисабз
134-Яккабоғ
135-Ғузор
148-Кўкча
150-Шайхонтоҳур

«Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказувчи сайлов округлари бўйича сайлов натижаларини аниқлашга доир барча баённомалар ўрганиб ва таҳлил қилиб чиқилганида, айрим сайлов округлари бўйича овозларни ҳисоблаш жараёнида округ сайлов комиссиялари томонидан хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди. Камчиликлар Сайлов кодексининг 95-моддасида кўрсатилган бандлар бўйича сайлов натижаларини аниқлаш ва ҳисоблаш билан боғлиқ бўлиб, сайловчиларнинг овозлари сони ўзгармаган. Камчиликлар Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов кодексида белгиланган тартибда бартараф этилди.

Шулардан келиб чиқиб, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25та сайлов округларида такрорий овоз беришни 2020 йил 5 январь – якшанба куни ўтказишга қарор қилди.

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади. Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди», дейилади Марказий сайлов комиссияси матбуот маркази хабарида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

tbezbsgfwedttumpro2xy1nkigvmxua5

«Аёл бўлгани учунгина унга кўп эшиклар ёпилади» – Саида Мирзиёева гендер тенглиги ҳақида

25 февраль куни Тошкентда «Ўзбегим аёли» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон гендер тенглигини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари