Главная / Спорт / «Пахтакор» «Ростов»га қарши ўйин ўтказади
Место рекламы

«Пахтакор» «Ростов»га қарши ўйин ўтказади

«Пахтакор» янги мавсумга тайёргарлик доирасида бир неча назорат баҳслари ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«13 январь куни Тошкентда Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига қарши баҳс бўлиб ўтади. Шундан сўнг, БААнинг Абу-Даби амирлигида 15-30 январь кунлари йиғин ўтказадиган «шерлар» у ерда учта беллашувда майдонга тушиши режалаштирилган. 20 январь куни Россиянинг «Ростов», 24 январда Словакиянинг «Жилина» ва 29 январь санасида Жанубий Кореянинг «Сувон Самсунг» жамоалари билан ўйинлар ўтказилади» – дейилади клуб маълумотида.

Маълумот учун, «Пахтакор» мавсумдаги илк расмий баҳсни 10 февраль куни Тошкентда Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида БААнинг «Шабаб Ал Аҳли» клубига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Элдор Шомуродов тўп сурадиган «Ростов» клуби ҳам БААда йиғин ташкил этади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

sksq3ei3yrpcnnpbvpzpzmtaphof77hg

«Ёнғоқнинг шақиллаши». Икки суперклуб Fair Play’ни қандай четлаб ўтишгани ҳақида

Куни кеча «Барселона» ва «Ювентус» ярим ҳимоячилар Артур ва Пьянични алмаштирганликлари ҳақида расман эълон қилинди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари