Главные новости
Главная / Маданият / Озодбек Назарбеков: «Илҳом» театри ўз жойида қолишига келишиб олинди
Место рекламы

Озодбек Назарбеков: «Илҳом» театри ўз жойида қолишига келишиб олинди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

Фото: KUN.UZ

«Сўнгги кунларда шов-шувга сабаб бўлиб келаётган, кенг жамоатчилик эътиборида турган масала бу «Илҳом» театрининг келажаги ҳақидадир. 10 февраль куни ушбу масала юзасидан «Илҳом» театри бадиий раҳбари Борис Гафуров ҳамда театр жойлашган бино раҳбарлари билан учрашдим. Учрашувда нафақат Ўзбекистонда, балки, хориж мамлакатларида ҳам ўз довруғи ва мухлисига эга бўлган «Илҳом» театри ўз жойида қолишига келишиб олинди.

Маданият ва санъат Маданият вазирлигининг доимий ҳимоясидадир. Бундан буён «Илҳом» театрининг ижодий фаолияти ҳам ҳар томонлама вазирлик томонидан қўллаб-қувватланади», – деб ёзади Озодбек Назарбеков.

Аввалроқ, «Илҳом» театри ўзи жойлашган Shodlik Palace меҳмонхонасининг янги мулкдоридан бинонинг эгаллаб турган қисмини бўшатиш ҳақида огоҳлантириш хати олгани хабар берилганди.

Хатда меҳмонхона биноси ташқи кўриниши ёқимсиз ҳолга келиб қолгани сабабли Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги талаби билан жорий йилда унинг тўлиқ реконструкцияси режалаштирилгани айтилган ва шу сабабли «Илҳом» раҳбариятидан театр учун янги жой топиш сўралган.

Театрнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинишича, «театр асосчиси Марк Вайлга 1976 йилда давлат томонидан ажратилган ҳудуднинг йўқотилиши «Илҳом» театрига чиқарилган ўлим ҳукмини англатади». Таъкидланишича, жой театрга тегишли бўлмагани сабабли ҳуқуқий томондан «у бу масалада кучсиз».

1994 йилда меҳмонхона хусусийлаштирилгандан кейин театр унга ажратилган жойдан беғараз асосда фойдаланиб келган. Театр ва меҳмонхонанинг аввалги эгаси “Шодлик” ОАЖ ўртасида 2023 йилгача автомат тарзда 10 йилга узайтириш имкони билан ижара шартномаси имзоланган.

Бироқ 2017 йилда суд меҳмонхонанинг хусусийлаштирилиши ҳақидаги қарорни бекор қилгач, бино давлат назоратига ўтган.

Бундан олдин, Ўзбекистон президентининг қизи Саида Мирзиёева «Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга ўз муносабатини билдирганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

9lniv1ey34nlwwokhoxutovxdchuwiyy

Тўйлар ва бошқа маросимлар ўтказиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари