Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Қозоғистон гуручининг Ўзбекистонга экспорти 34 баробарга ошди
Место рекламы

Қозоғистон гуручининг Ўзбекистонга экспорти 34 баробарга ошди

2019 йил январь-августида Қозоғистон умумий ҳисобда 53,9 минг тонна гуруч экспорт қилди.

ucw4q8fkdmj2io2ahpgihdja-4poaqxt

Бу ҳақда LS нашри хабар берди. 

Ушбу маҳсулотнинг экспортидан 15,5 млн доллар олинган. Экспорт ҳажми натурал кўринишда 5,1 фоизга, пул кўринишида эса 6 фоизга камайган.

Таъкидлаш жоиз, Қозоғистон гуручи энг кўп ҳажмда Ўзбекистонга жўнатилган. Ўзбекистонга 6,9 млн долларлик 22,9 минг тонна гуруч сотилган. 2018 йилнинг илк 8 ойига нисбатан ушбу кўрсаткич 33,7 марта ўсган.

Тожикистон Қозоғистондан 4,7 млн долларга 17,8 минг тонна, Россия 1,8 млн долларга 7,7 минг тонна, Украина 716,2 минг долларга 2,8 минг тонна, Туркманистон 941,1 минг долларга 1,4 минг тонна гуруч харид қилган.

Бундан ташқари, Қирғизистонга 163,4 минг долларлик 680 тонна, Афғонистонга 76,8 минг долларлик 272 тонна, Мўғулистонга 81,6 минг долларлик 143,1 тонна ва Озарбойжонга 26,8 минг долларлик 67 тонна гуруч жўнатилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

qmoopnvhucxazkj1tzsp0jcfjw14rppj

Польша Британиядан ўзининг 100 тонна олтинини қайтарди

Фото: nbp.pl Польша миллий банки Британиядан 1939 йилда Иккинчи жаҳон уруши бошлангандан кейин у ерга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари