Главные новости
Главная / Жамият / Қозоғистон чўлида йигитнинг скелети топилди – у ўзбекистонлик бўлиши мумкин
Место рекламы

Қозоғистон чўлида йигитнинг скелети топилди – у ўзбекистонлик бўлиши мумкин

Қозоғистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги чегарада инсон скелети топилди, деб хабар беради Урал56 сайти.


Фото: ural56.ru

17 апрель куни Оренбург областининг Оқбулоқ қишлоғида маҳаллий аҳоли вакиллари эркак кишининг жасади қолдиқларини топишган. Унинг ёнида Ўзбекистоннинг 22 ёшли фуқароси Сардор Норбоев номига берилган паспорт бўлган.

Бундай исмли йигит қиш фаслида бедарак йўқолган. 2019 йил 22 февраль куни «Актўбе эълонлари» саҳифасида унинг рафиқаси Ксения Норбоева эрини топишда ёрдам сўраб эълон жойлаштирган.

Тахминга кўра, йигит Қозоғистондан Россия Федерациясига чегарани ноқонуний кесиб ўтишга ҳаракат қилган, бироқ, фақат Оренбург областининг Оқбулоқ қишлоғига яқин майдонгача келган ва эҳтимол шу ерда музлаб қолган бўлиши мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

baol0pdkb9uyelj8v68vb1hfp4fjavdp

«Huvaydo»дан ажойиб ва қимматбаҳо совғалар!

Энди шинам ва замонавий хонадон харид қилиб қимматбаҳо совғаларга эга бўласиз! Биз бундай имкониятни сизга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари