Главная / Маданият / Ўзбекистонлик олим Бутунжаҳон фанлар академияси аъзолигига сайланди
Место рекламы

Ўзбекистонлик олим Бутунжаҳон фанлар академияси аъзолигига сайланди

Бутунжаҳон фанлар академияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият юритувчи йирик халқаро илмий муассасадир. Жорий йилда ташкилотнинг янги аъзоларини аниқлаш бўйича мавжуд ҳақиқий аъзолар иштирокида ўтказилган сайловда ўзбек олими ана шундай юксак эътирофга сазовор бўлди, деб ёзади ЎзА.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Ўзбекистонлик математик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти етакчи илмий ходими, физика-математика фанлари доктори, профессор Ўткир Розиқов илмий тузилманинг аъзоси этиб сайланди.

Бундан ташқари, сайловда ушбу илмий тузилма таркибига дунёнинг 24 мамлакатидан 55 нафар янги аъзо қабул қилинди. Бухоро давлат университети матбуот хизмати хабарига кўра, бугунги кунга қадар Ўзбекистон олимларидан уч нафари ушбу тузилма аъзолигига сайланган эди. Ўткир Розиқов эса уларнинг тўртинчиси бўлди.

Олим дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан таклифлар олиб, уларнинг олийгоҳларида маърузалар ўқимоқда. У.Розиқовнинг 202 илмий ишидан 125 таси чет элнинг нуфузли журналларида, 23 таси Ўзбекистон журналларида чоп этилган. Унинг 404 бетлик монографияси эса дунёнинг 200 дан ортиқ университет ва илмий марказлари кутубхоналаридан ўрин эгаллаган.

Айни кунда илмий натижалари жаҳон миқёсида эътироф этилган, иқтидорли олим Ўткир Розиқов Бухоро давлат университетининг Математика кафедраси таклифига кўра 5 ноябрдан 17 ноябрга қадар ўз маърузалари билан педагог ўқитувчилар билим савиясини бойитишга беминнат ёрдам бермоқда.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: Ёшлар медиа маркази

Ўзбекистонда ёш олимларнинг инновацион лойиҳалари грант танлови бошланди

Ўзбекистон ёш олимлар кенгашининг «Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант танлови бўлиб ўтмоқда. Унда иштирокчилар …