Главная / Сиёсат / Ўзбекистонга Эрон делегациялари ташриф буюрди
Место рекламы

Ўзбекистонга Эрон делегациялари ташриф буюрди

iran2018 йилнинг 30 май куни Ўзбекистонга Эроннинг Йўллар ва шаҳарсозлик вазири Аббос Охундий бошчилигидаги делегация келди, деб ёзади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ташриф дастуридан ҳукуматда, ташқи савдо, қурилиш вазирликлари, «Ўзавтотранс» агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Делегация Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлади.

Шу куннинг ўзида Тошкентга Эроннинг Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Али Акбар Меҳрфард бошчилигидаги делегация ҳам келди.

Эрон делегацияси агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг Uzbekistan Agrotech Expo – 2018 халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг Uzbekistan Agromash Expo – 2018 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этади, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказади, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент вилоятидаги қатор хўжаликларда бўлади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Anvar

Check Also

soliq-kumitasi

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси аттестация ва махсус «қора рўйхат» ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда солиқ хизмати ходимларининг айримларини ишдан олиш юзасидан махсус “қора рўйхат” тузилганлиги учун аттестация …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари