Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистонда хусусий мактабларга давлат намунасидаги аттестатлар топширишга рухсат берилиши мумкин
Место рекламы

Ўзбекистонда хусусий мактабларга давлат намунасидаги аттестатлар топширишга рухсат берилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди, деб ёзади «Podrobno.uz».

Фото: Shutterstock
Фото: Shutterstock

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистонда нодавлат таълим муассасалари битирувчиларига аттестатлар берилиши Таълим сифатини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси томонидан якуний аттестацияга қўйилган битирувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда аттестатлар бериш учун хусусий мактаблардан келиб тушган мурожаатлар асосида амалга оширилади.

Шу билан бирга, Давлат инспекцияси хусусий мактаб битирувчиларига бериладиган аттестатлар намуналарини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Таъкидланишича, нодавлат таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган аттестатлар уларга кейинги даражадаги таълим муассасаларида таълимни давом эттириш ҳуқуқини беради.

Икки ойлик муддат ичида Давлат инспекциясига Вазирлар Маҳкамасига хусусий мактаблар битирувчиларини якуний аттестациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга киритиш вазифаси топширилади.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази ходими Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида дарс бермоқда

Жорж Маршалл номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази ходими профессор Грегори Глисон Ўзбекистон Қуролли …