Главные новости
Главная / Спорт / Ўзбекистон Кубоги—2018. Бугун яна икки ярим финалчи номи маълум бўлади
Место рекламы

Ўзбекистон Кубоги—2018. Бугун яна икки ярим финалчи номи маълум бўлади

Бугун, 19 сентябрь санасида Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финал учрашувлари якунланади.

Фото: ПФЛ
Фото: ПФЛ

Ҳозирча ярим финалнинг дастлабки икки иштирокчиси маълум: «Қўқон-1912» ва «Пахтакор».

Бугун «Бунёдкор» ярим финал йўлланмаси учун сафарда «Андижон» билан кураш олиб боради, баҳс 18:00 да бошланиши белгиланган.

Ярим финалнинг сўнгги йўлланмаси учун Олмалиқда АГМК Муборакнинг «Машъал» жамоасига қарши баҳс юритади. Ўйин 20:00 да бошланиши белгиланган.

Маълумот учун регламентга кўра чорак финал баҳслари битта учрашувдан иборат. Ярим финал учун алоҳида қуръа ташлаш бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Кубоги

1/4 финал беллашувлари

19 сентябрь, чоршанба

«Андижон» – «Бунёдкор» 18:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

АГМК – «Машъал» 20:00

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Авазбек Абдуллаев, Султонмурод Абдураҳмонов.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Тошкентда бугун дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси бошланади

Бугун, 9 ноябрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси бошланади. Бу ҳақда …