Главная / Технологиялар / «Ўзбекистон ҳаво йўллари» қайта ташкил этилади
Место рекламы

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» қайта ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси миллий авиациясини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади, дея хабар қилди «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»
Фото: «Газета.uz»

28 ноябрь куни бош вазир Абдулла Арипов компанияга ташриф буюриб, фармонни ижро этишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ҳужжатда Миллий авиакомпанияни қайта ташкил этиш ҳамда унинг базасида алоҳида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports (аэропортларни бошқариш бўйича) акционерлик компанияларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Авиакомпания таркибига кирувчи Давлат унитар корхоналари масъулияти чекланган жамият этиб қайта ташкил этилади. Бу жумладан, Uzbekistan Airways Technics самолётларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича авиакорхонасига ҳам тааллуқли.

«Ўзаэронавигация» маркази Вазирлар Маҳкамасига берилади. «Maxсус авиацион ишлар авиакомпанияси» ДУК базасида Uzbekistan  Helicopters МЧЖ ташкил этилади.

Фармонда бир марталик парвозлар ва аэродромлар яқинида объектлар қурилишига рухсат бериш бўйича ваколатлар бериш, шунингдек «Дававианазорат» тузилмасини такомиллаштириш ва штат бирликларини ошириш йўли билан «Дававианазорат»га авиация соҳасида рақобат муҳитини яратиш ва давлат назоратини кучайтириш ҳам кўзда тутилган.

Нашрнинг қайд этишича, Президент Транспорт вазирлигини ташкил этиш бўйича ҳам топшириқ берган.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: «Корреспондент.net»

Samsung компанияси Galaxy S10 учун 48 мегапикселли сенсорни яратди

Samsung компанияси мультикамерали смартфонлар учун мўлжалланган 48 мегапикселли Исоcell Bright GM1 ва 32 мегапикселли Isocell …