Главные новости
Главная / Технологиялар / Ўзбекистон элчиси Украина ўз ички бозоридан ўзбек автомобилларини сиқиб чиқаришни хоҳлаётганини айтди
Место рекламы

Ўзбекистон элчиси Украина ўз ички бозоридан ўзбек автомобилларини сиқиб чиқаришни хоҳлаётганини айтди

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев «Интерфакс» агентлигига интервью берди. Суҳбат давомида у Украина томонидан ўзбек автомобилларига нисбатан олиб борилаётган тергов-суриштирув ишларига тўхталиб ўтди, деб ёзади «Kun.uz».

Фото: «Podrobno.uz»
Фото: «Podrobno.uz»

Бу бизни нимададир айблаб, таъсир ўтказиб, автомобилларимизнинг олиб кирилишига чеклов ўрнатиш борасидаги биринчи уриниш эмас. Бу сафар Украина томони автомобиль саноатига давлат томонидан субсидия ажратилиши масалаларини ўрганади. Бунгача демпингга қарши суриштирувлар ўтказилган эди. Ўшанда биз икки томонлама ишчи тартибда, нормал ҳамкор давлатлар сифатида ишладик, бир қарорга келдик ва кун тартибидан оғриқли саволларни олиб ташладик.

Бу сафар ҳам Ўзбекистон томони ишчи маслаҳатлашувлар шаклида масалани ўрганиб чиқишни таклиф этмоқда. Бундан ташқари, Украина ва Ўзбекистон икки карра эркин савдо зонасида бўлиб турибди, шу сабабли биз корхоналаримизга ўз маҳсулотларини ўтказиш учун бозорга чиқишларини таъминлашда барча ёрдамни беришимиз керак.

Ҳозир Украина томони «УкрАвто» автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг аризаси асосида тергов-суриштирув ишларини бошлагани билдирилмоқда. Умид қиламанки, бу суриштирув Ўзбекистонга бориб ўтказилади, чунки Украинада ўтириб улар яхлит манзарани кўра олишмайди. Агар шундай суриштирув бошланса, мен унинг холис ва шаффоф ўтишига умид қиламан.

Бунинг учун Украина томони ҳозир саволнома тайёрламоқда, бизнинг автомобиль ишлаб чиқарувчимиз ҳам ариза бериб жараёнда қатнашиш истагида. Бизнинг якуний мақсадимиз — Украина ҳудудида яшовчи инсонларга арзон ва сифатли машина етказиб бериш.

Украина томонидан қабул қилинадиган чоралар истеъмолчи учун машиналар қимматлашиши, қўшимча божлар жорий этилиши, бу эса ўз навбатида нархларнинг сезиларли ошишига сабаб бўлади. Украиналиклар олдида иккита танлов қолади: ёки Европадан ноқонуний ва эски автомобилларни олиб кириб, умуман солиқ тўламаслик ёки сифатли техникани харид қилиб, сервис ва хизматлардан фойдаланиш.

Бу ерда шуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, Украинада ишлаб чиқарилаётган автомобилларга ўхшаш Ўзбекистон енгил автомобиллари улуши 2015 йилда 0,35 фоизни, 2016 йилда 0,22 фоизни, 2017 йилда 0,87 фоизни ташкил этган. 2017 йилда Ravon модели сотувлар бўйича 10-ўринни эгаллаган. Бундай паст сотув ҳажмларига эга бўлган Ravon’нинг қандай қилиб Украина авто ишлаб чиқарувчиларига зарар етказаётгани тушунарсиз. Менинг кузатишимча, буларнинг бари қасддан дискриминация қилиш, аниқроғи, рақобатчини бозордан сиқиб чиқаришдир.

Алишер Абдуалиев, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

5b5b5ba2c1ae7-680x383

«Ўзавтосаноат» Санкт-Петербургдаги GM заводини харид қилишга қизиқиш билдирмоқда

Санкт-Петербургдаги GM заводи 2018 йил охиригача сотилиши мумкин. Бу ҳақда Sputnik хабар берди. Мазкур завод билан …