Главная / Сиёсат / «Ўзбекэнерго» АЖ: Электр энергетика тизимида маълумотларни қайта ишлаш Республика ягона маркази ташкил этилади
Место рекламы

«Ўзбекэнерго» АЖ: Электр энергетика тизимида маълумотларни қайта ишлаш Республика ягона маркази ташкил этилади

Пойтахтда «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев ҳамда Жанубий Кореянинг KT Corporation компанияси вице-президенти Ли Санг Ки иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзбекэнерго»
Фото: «Ўзбекэнерго»

Унда Давлат раҳбарининг 2018 йил 23 октябрдаги «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими маълумотларини қайта ишлаш республика ягона марказини ташкил этиш юзасидан «Ўзбекэнерго» АЖ ҳамда Жанубий Кореянинг KT Corporation ўртасида битим имзоланди.

Жорий йил 1 сентябрга қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган мазкур Марказ электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини, SCADA – автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизими ҳамда ахборот бошқарув тизимлари (ERP) бошқариладиган ягона республика маълумотларни қайта ишлаш йўналишларини қамраб олади.

Фото: «Ўзбекэнерго»
Фото: «Ўзбекэнерго»

– Марказ республика бўйича ўрнатилган электрон ҳисоблагичлардан истеъмол, тизимдаги электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари ва ҳисоблагичларнинг ҳолати тўғрисида маълумотларни йиғади ҳамда қайта ишлайди, – дейди «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев. – Шунингдек, қайта ишланган маълумотлар асосида тизимнинг ва ҳар бир тизимга уланган ҳисоблагичларнинг ҳолати бўйича операторга ҳисобот  беради. Бундан ташқари, трансформаторлар кесимида тармоқдаги йўқотишлар миқдорини таҳлил қилиш ва меъёридан ортиқча йўқотишлар кузатилганда ҳамда электр ҳисоблагичга электр таъминоти корхонаси хабарисиз ташқи таъсир кўрсатилганда операторни хабардор қилади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг 2018 йил 23 октябрдаги қарорига мувофиқ, 2021 йил якунига қадар 7 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва тақсимловчи корхоналар ягона электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланиши режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

avfvcwdkcl7q1svya994deldfvahmzq7

Президент соғлиқни сақлаш соҳасига алоқадор янги қарор имзолади

Ўзбекистон Республикаси президенти “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари