Главные новости
Главная / Жаҳон / Озарбойжон президенти Арманистоннинг КХШТга мурожаатига изоҳ берди
Место рекламы

Озарбойжон президенти Арманистоннинг КХШТга мурожаатига изоҳ берди

Арманистон-Озарбойжон чегарасида 12 июль куни бошланган қуролли тўқнашувлар уч кундан буён давом этмоқда.

Фото: Anadolu

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистон билан чегарада содир бўлган воқеаларга КХШТнинг алоқаси йўқлигини маълум қилди.

“Жавоб ҳаракатларимиздан сўнг Арманистон дарҳол КХШТга мурожаат қилди ва ёрдам сўради. КХШТнинг бунга нима алоқаси бор? Озарбойжон Арманистон чегарасини бузмади”, – деди Алиев.

Унинг сўзларига кўра, “КХШТнинг барча аъзолари Озарбойжоннинг дўстларидир”.

“Табиийки, Арманистондан ташқари”, – деб қўшиб қўйди Озарбойжон президенти.

Арманистон-Озарбойжон чегарасида 12 июль куни бошланган қуролли тўқнашувлар уч кундан буён давом этмоқда.  Ҳар икки томондан қурбонлар бўлди.

Аввалроқ Арманистон ташқи ишлар вазири Зограб Мнацаканян КХШТ бош котиби билан телефон орқали мулоқотида Арманистон-Озарбойжон чегарасидаги вазият тўғрисида батафсил маълумот берганлиги хабар қилинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

5jcvt6sbi-kvnpsbrfebn882n-owlalb

Колумбияда ўзига келган «мурда»ни ўликхонадан чиқаришдан бош тортишди

Колумбияда тирик беморни ўликхонага жўнатиб, сўнгра уни у ердан чиқаришни исташмади. Daily Mirror нашрининг хабар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари