Главные новости
Главная / Жамият / Озарбойжон Ганжи шаҳри ўққа тутилгани учун Арманистонга қандай жавоб қайтаришини маълум қилди
Место рекламы

Озарбойжон Ганжи шаҳри ўққа тутилгани учун Арманистонга қандай жавоб қайтаришини маълум қилди

Аввалроқ Озарбойжон Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси қуролли кучлари томонидан Ганжи шаҳрининг ўққа тутилиши оқибатида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини билдирганди.

Фото: РИА Новости

Озарбойжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Гажиев Боку Ганжи шаҳрининг ўққа тутилишига жавобан ҳарбий объектларни нишонга олишини айтди.

Унинг аниқлик киритишича, фуқаро объектлари ўққа тутилмайди.

“Озарбойжон учун фуқаро объектлари ва фуқаролар нишон ҳисобланмайди. Озарбойжон фақат қонуний ҳарбий нишонларни ўққа тутади. Бу Озарбойжоннинг позицияси”, – деди Гажиев.

Аввалроқ Озарбойжон Арманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси (ТҚР) қуролли кучлари томонидан Ганжи шаҳрининг ўққа тутилиши оқибатида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини билдирганди.

Мазкур ҳодиса юзасидан Туркия ҳам ўз муносабатини билдириб, Арманистонни ҳарбий жиноятларда айблади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

lqzjn6d1m7phktbtg-gz9z0z4_ke5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йўқлиги ва валюта хавфи: Fitch халқаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари