Главные новости
Главная / Жаҳон / Oxford Economics: Трамп коронавирус сабабли сайловларда ютқазиши мумкин
Место рекламы

Oxford Economics: Трамп коронавирус сабабли сайловларда ютқазиши мумкин

Кузда АҚШда ишсизлик даражаси 13 фоиздан ошиши, жон бошига ўртача даромад эса ўтган йилгига нисбатан 6 фоизга камайиши тахмин қилинмоқда.

Фото: The New York Times

Коронавирус пандемияси сабабли АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йил ноябрдаги сайловларда мағлубиятга учраши мумкин, деб тахмин қилмоқда Oxford Economics таҳлил компанияси.

АҚШдаги ноқулай иқтисодий вазият натижасида компания экспертлари тузган икки модель президентлик сайловларида демократик партия номзоди ғалаба қозонишини кўрсатмоқда, дейилади Oxford Economics’нинг Twitter микроблогида.

Биринчи моделга кўра, кузда АҚШда ишсизлик даражаси 13 фоиздан ошади, жон бошига ўртача даромад эса ўтган йилгига нисбатан 6 фоизга камаяди, деб хабар берди CNN телекомпанияси таҳлилчилар ҳисоботига асосланиб. Шу тарзда, Америка иқтисодиёти Буюк тушкунлик давридан буён энг ёмон ҳолатга тушиб қолади.

Кейинги моделда ҳар бир штатдаги вазият алоҳида кўриб чиқилган. Унга кўра, еттита штат демократлар тарафига ўтади. Гап пандемия сабабли иқтисодий пасайиш ва ишсизлик кучайган Айова, Висконсин, Мичиган, Пенсильвания, Оҳайо, Миссури ва Шимолий Каролина ҳақида бормоқда.

Биринчи модель ёрдамида АҚШда 1968 ва 1976 йиллардаги сайловлардан ташқари 1948 йилдан буён ўтказиб келинган барча президентлик сайловлари натижалари олдиндан тўғри айтилган. Иккинчи модель 2019 йилда ишлаб чиқилган.

Worldometers сайтининг маълумот беришича, АҚШ коронавирус юқтирганлар (1,5 миллиондан зиёд) ва ўлим ҳолатлари (95 минг) бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

32zds4ztf36ub5ipv-dbm1xnffde2ewo

Yandex Ўзбекистонда солиқ тўловчига айланди

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Yandex Ўзбекистонда солиқ ҳисобига қўйилди.  Хабар қилинишича, Швейцарияда рўйхатдан ўтган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари