Таиланд пойтахти Бангкок мезбонлик қилган ОФКнинг йиллик тақдирлаш маросими суриялик Умар Харбинни 2017 йилнинг энг яхши футболчиси деб топди.

server-jeparov-680x383Фото: ФИФА

ОФК йилнинг энг яхши футболчисини 1994 йилдан буён аниқлаб келади. Ташкилот расмий сайти ўтган вақт давомида кимлар энг яхши деб топилгани борасидаги маълумотни эълон қилди. Унда кўринадики, Япония ва Саудия Арабистони футболчиларига 5 мартадан шундай бахт насиб қилган.

Қизиқ томони, қитъанинг доимий етакчилари бўлган Жанубий Корея ва Австралия футболчиларига фақатгина 1 марта энг яхши бўлиш насиб қилган. Ваҳоланки, мазкур терма футболчилари Европанинг кучли чемпионатларида тўп суради. Улардан кучли бўлмаган Хитой, БАА, Ўзбекистон каби термалар ўз футболчиларини 2 мартадан энг яхши қила олган.

Футболчилар орасидан фақатгина Хидетоши Наката ва Сервер Жепаров икки мартадан йил ўйинчиси бўлишга эришган. Жепаров уч йилдан кейин қайтиш қила олган ягона осиёлик футболчи ҳисобланади. Қуйида йилнинг энг яхшилари бўла олган футболчилар билан танишиш мумкин.

  • 1994 — Саид Овайран (Саудия Арабистони)
  • 1995 — Масами Ихара (Япония)
  • 1996 — Ходадод Азизий (Эрон)
  • 1997 — Хидетоши Наката (Япония)
  • 1998 — Хидетоши Наката (Япония)
  • 1999 — Али Дайи (Эрон)
  • 2000 — Наваф Ат-Темиёт (Саудия Арабистони)
  • 2001 — Фан Жийи (Хитой)
  • 2002 — Шинжи Оно (Япония)
  • 2003 — Меҳди Маҳдавикия (Эрон)
  • 2004 — Али Каримий (Эрон)
  • 2005 — Ҳамад Ал-Монташарий (Саудия Арабистони)
  • 2006 — Халфан Иброҳим (Қатар)
  • 2007 — Ёсир Ал-Қаҳтоний (Саудия Арабистони)
  • 2008 — Сервер Жепаров (Ўзбекистон)
  • 2009 — Ясухито Эндо (Япония)
  • 2010 — Саша Огненовски (Австралия)
  • 2011 — Сервер Жепаров (Ўзбекистон)
  • 2012 — Ли Кюн Хо (Жанубий Корея)
  • 2013 — Женг Жи (Хитой)
  • 2014 — Носир Аш-Шамроний (Саудия Арабистони)
  • 2015 — Аҳмад Ҳалил (БАА)
  • 2016 — Умар Абдулраҳмон (БАА)
  • 2017 — Умар Харбин (Сурия)