Главные новости
Главная / Спорт / Осиё Кубоги—2019. Бугун чорак финалнинг 3 иштирокчиси маълум бўлади
Место рекламы

Осиё Кубоги—2019. Бугун чорак финалнинг 3 иштирокчиси маълум бўлади

20 январь, якшанба куни БАА мезбонлик қилаётган футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақаси нимчорак финал босқичи ўйинлари бошланади.

photo_2019-01-20_11-50-33-680x567
Фото: ОФК

Куннинг биринчи ўйинида Иордания терма жамоаси Вьетнамга қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади. Қайд этиш жоиз, Иордания «B» гуруҳида Австралияни 2-ўринда қолдириб, плей-оффга чиққан бўлса, Вьетнам эса «D» гуруҳида учинчи ўриннни олганига қарамай, Ливан терма жамоасига қараганда сариқ карточкалари камлиги боис нимчорак финалга чиққанди.

Иккинчи баҳсда эса Хитой терма жамоаси Таиландга қарш баҳс олиб боради. Тўқнашув 19:00 да бошланади. Хитой «C» гуруҳида Жанубий Кореядан сўнг иккинчи ўринда плей-оффга чиққанди. Таиланд эса «А» гуруҳида мезбон терма жамоа — БААдан сўнг иккинчи ўринни банд этганди.

Мусобақа фаворити Эрон терма жамоаси Уммонга қарши майдонга тушади. Куннинг сўнгги ўйини 22:00 да бошланади. Маълумот учун, Карлуш Кейруш шогирдлари «D» гуруҳида 1-ўринни эгаллаганди. Уммон эса Ўзбекистон терма жамоасидан сўнг «F» гуруҳида учинчи ўринда плей-оффга чиққанди.

Осиё Кубоги—2019

20 январь, якшанба

1/8 финал баҳслари

Иордания—Вьетнам 16:00

Хитой—Таиланд 19:00

Эрон—Уммон 22:00

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

30pfeijqcxiavl7dbjvgeckrbmnp6elt

Месут Ўзилнинг никоҳ тўйи: Туркия президенти меҳмон сифатида ва тўёналар ўрнига хайр-эҳсон

7 июнда Истанбулда таниқли футболчи Месут Ўзил ва унинг қаллиғи Омина Гулшенинг никоҳ тўйи бўлиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари