Главная / Маданият / ОРЗУ ВА АРМОННИНГ САРҲАДЛАРИДА: АБДУРАУФ ФИТРАТ
Место рекламы

ОРЗУ ВА АРМОННИНГ САРҲАДЛАРИДА: АБДУРАУФ ФИТРАТ

XX аср узбек миллий тафаккури тараққиётида алоҳида мавқега эга бўлган олим ва адиб Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат 1886 йилда Бухоро шаҳрида туғилди. Отаси Абдураҳимбой ўз даврининг зиёли ва давлатманд кишиларидан бўлиб, онаси Мустафбиби бадиий завқи баланд, зукко, ўқимишли аёл эди. Оилада унинг Абдураҳмон исмли укаси, Маҳбуба исмли синглиси бор эди. Кейинчалик улар ҳам зиёли кишилар бўлиб етишдилар.

зиёратига борди, қарийб бир йилга яқин давом этган бу зиёрат сафарида Эрон, Туркия, Ҳиндистон, Сурия ва Саудияда бўлиб, мазкур Абдурауф илк таҳсилни Бухоро мактабларида олгандан сўнг, Мирараб мадрасасида ўқиди. Талабалик йилларида, тахминан 18-19 ёшларида отаси билан ҳаж мамлакатлар халқларининг турмуш шароити билан танишди.

Мадрасани муваффақиятли хатм қилган Фитрат 1910 йилда “Тарбияти атфол“ (“Болалар тарбияси”) хайрия жамияти орқали Туркияга жўнатилган дастлабки беш истеъдодли ёшларнинг бири сифатида Истанбулда таҳсил олди.

Туркиядалик даврида Фитрат фаол ижодий иш билан ҳам машғул бўлди, форс тилидаги шеърларини жамлаб „Сайҳа“ (,,Наъра“) номида тўплам эълон қилди. „Мунозара“, „Ҳинд сайёҳи баёноти“ каби асарлар ёзди.

1914 йилда Истанбулдан Бухорога қайтиб келган Фитрат жадид мактаблари очиш ва болаларни янгича тартибда ўқитиш ишлари билан астойдил шуғулланди. У кишиларнинг онгини ўзгартирмай туриб, мамлакатни ўзгартириш, уни тараққий эттириш мумкин эмас, деган фикрда эди. Бунинг учун миллатнинг катта қисмини маърифатли, дунёвий илмдан, замонавий техникадан хабардор қилишдан бошқа йўл йўқ эди. Жадид мактабларида замонавий фан-техникани эгаллашга хизмат қиладиган сабоқлар берилишига эришиш жадидлар олдидаги энг муҳим вазифалардан ҳисобланарди.

Совет даврида Абдурауф Фитрат Самарқандда, Тошкентда, Бухорода турли лавозимларда хизмат қилди. Жамоат ва давлат ишларини бажариш билан бирга бадиий ижод билан мунтазам шуғулланди. “Миррих юлдузига”.

“Ўгит”, “Гўзалим, бевафо гулситоним”, “Яна ёндим” каби шеърлар, “Чин севиш”, “Ҳинд ихтилолчилари”, “Абулфайзхон” каби драмалар, “Шайтоннинг тангрига исёни” драматик достони, “Қиёмат”, “Заҳронинг имони” каби ҳикоялар ижод этди.

Абдурауф Фитратниннг бадиий ижоди билан танишар эканмиз, унинг барча жанрдаги асарларида мустақиллик, эрк, озодлик, адолат орзулари, зулм ва зўравонликка қарши чексиз нафрат ғоялари ички дард билан гўзал бадиий ифода этилганининг гувоҳи бўламиз. У ҳақиқий миллатпарвар адиб эди.

1937 йилда бошланган қатағон XX аср ўзбек адабиётининг улуғ намояндаларини ҳам ўз домига тортди. 1937 йил 24 апрелнинг қоқ тунида қамоққа олинган Фитрат 1938 йилнинг 4 октябрида отиб ташланди. Суднинг ҳукми эса 5 октябрда, яъни ҳукм ижро этилганидан бир кун кейин чиқарилди.

Фитрат серқирра истеъдод эгаси эди.У адиб сифатида ажойиб ҳикоялар, драмалар, оташин публицистик мақолалар, адабиётшунослик ва тилшуносликка дойр теран хулосаларга бой илмий асарлар, дарсликлар яратган.

Фитрат жўшқин туйғулар эгаси бўлган шоир эди. Унинг шеърларига хос кўтаринкилик, юрт қайғуси билан ёнаётган қалб изтиробларининг самимий ифодаси, ошиқ юрак нидолари эскирмасдир.

Савол ва топшириқлар:

  1. Фитрат дунёқарашининг шаклланишида у туғилиб ўсган оиланинг таъсири қандай?
  2. Фитратнинг жамоат ва сиёсат арбоби, маърифатчи адиб бўлиб шаклланишида унинг Туркияда яшаган йилларининг ўрни ҳақида ўйлаб кўринг.
  3. Жадидчилик ғоялари Фитрат ва унинг сафдошларига қай даражада таъсир кўрсатди ва улар бу йўлда нималарга интилдилар?
  4. Фитратнинг адабий мероси ҳақида нималарни биласиз?

Фитрат ва у каби илғор зиёлилар нега қатағон қилинганлиги ҳақида фикр юритинг

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

roman

ИШҚИЙ-ҚАҲРАМОНЛИК ДОСТОНЛАРИ

Сизга еттинчи синфда берилган маълумотлардан аёнки, достонлар ҳамиша фавқулодда воқеалар ҳамда оддий бўлмаган одамлар тасвирига …