Главные новости
Главная / Жамият / Оренбургдаги йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси ҳалок бўлган
Место рекламы

Оренбургдаги йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси ҳалок бўлган

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йил 24 ноябрь куни Оренбург области ҳудудида, Оренбург-Оқбулоқ трассасида микроавтобус ва юк машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси ҳалок бўлган, бир нафар ҳамюртимиз Оренбург области клиник шифохонасига жойлаштирилган.

Маълум қилинишича, микроавтобусда ҳаммаси бўлиб 8 киши, жумладан Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси бўлган.

Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олди ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Аввалроқ Россиянинг Оренбург областида Москва вақти билан соат 4:10да Оренбург-Оқбулоқ автомобил йўлининг 15-километрида, Чистий посёлкаси яқинида ичида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган Hyundai микроавтобуси ва Scania юк машинаси тўқнашуви юз бергани, бунинг оқибатида 6 киши, жумладан, микроавтобус ҳайдовчиси ва 6 ёшли бола ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

wvbjoufpm20xlcrdjxr8voash1foqiti-1

Максим Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИга қўшилишини айтди

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин 30 ноябрь куни Россия Олий иқтисодиёт мактаби (Высшая школа …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари