Главная / Жамият / Оналар ҳақида шеърлар

Оналар ҳақида шеърлар

Алишер НАВОИЙ

Оналарнинг оёғи остидадир
Равзаи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг
Бўл онанинг оёғин туфроғи.

* * *
Бошни фидо айла ато қошиға,
Жисмни қил садқа ано бошиға.
Тун, кунингга айлагали нурпош
Бирисин ой айла, бирисин қуёш.

Миртемир
СЕН ОНА

Алишерга алла айтиб ухлатган
Сен — она.
Оғушида Бобур камолга етган
Сен — она.
Торобийни оғир жангга жўнатган
Сен — она.
Оламни нурида мунаввар этган
Сен — она.
Йиғласа, дунёни расо титратган
Сен — она.
Кулгиси саодат парвариш этган
Сен — она.
Даҳолар бешигин бедор тебратган
Сен — она.
Меҳри баҳорида элни яшнатган
Сен — она.
Ягона ўғлингни жўнатдинг жангга,
Бўл бардам, она!
Онадай ошиқ йўқ она Ватанга,
Муҳтарам она…

ШУҲРАТ
О, ОНА…

Кўз очиб оламга келгандан бери
Неларни кўрмади бу бошим менинг.
Озми-кўп танидим ҳаётнинг сирин,
Қирққа ҳам етибди бу ёшим менинг.

Йилдан-йил орттирдим талай дўсту ёр,
Ҳурматлаб дедилар, «дўстим», «ўртоғим»,
Улғайдим: кўксимга бош қўйиб дилдор,
У деди: «Бахтимсан, суянган тоғим!..»

О, она, ҳеҷ бири эмасдур ширин
«Болам!» деб бир оғиз айтган сўзингдан!
О, она меҳрингда қуёш яширин,
Не ажаб гул унса ҳар бир изингда!
Шӯхрат
ТЎРТЛИК

Дунёда энг яхши, меҳрибон она,
Бу менинг онамдир, билинг, ёронлар!
Эй, ўғил-қизларим, бўлинг парвона
Онамда қолмасин дарду армонлар!

Тўра СУЛАЙМОН
ТАВАЛЛО

Бу йил 94 ёшни қоралаётган онам — Мукаррама уста Нурмат полвон қизларининг шарофати билан битилган машқим

Нелардандир кўнгил бўлиб ғаш,
Ҳам эгилиб бу эгилмас бош,
Кўзларимда қалқиб турса ёш,
Бу ҳолимга беролмай бардош
Муштипар бир Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Қайтар бўлсам қуруқ қўл овдан,
Қора қозон қолса қайновдан,
Ҳам айрилиб ўлжа, уловдан,
Қарзга ботар бўлсам бировдан
Таскин бериб Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Бирда ҳақдин, бирда ноҳақдин,
Жабр кўрсам бир бетавфиқдин.
Ортда турсам қалби қуроқдин,
Қадрим хароб бўлса тупроқдин.
Оҳлар уриб Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Оға-ини ўртасида гап…
Алҳол, келиб чиқмиш ихтилоф:
Бири иззат, бири мулк талаб.
— Бу оқ сутим, меҳримга хилоф, —
Дея шўрлик Онам йиғлайдир ,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Синалмоқнинг гали келганда,
Ноҳақ мағлуб бўлсам майдонда,
Номим қолмас бўлса жаҳонда,
Ким дўст-душман билинар онда
Аҳволимга Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Ҳаним бир ён, мен бир ён бўлсам,
У устивор, мен урён бўлсам,
Бу ҳам камдай ногирон бўлсам —
Ёғоч отга ёнма-ён бўлсам
Ой тутилиб, Онам йиғлайдир ,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Бўлсам гумроҳ, бўлса гуноҳим,
Вужудимга солмасдин ваҳм,
Қабул айла тавалло-оҳим,
Дариғ тутмай меҳринг, илоҳим,
Йиғлатмагил мушфиқ Онамни,
Волидаи Муҳтарамамни

Ҳусниддин ШАРИПОВ
ОНА НАВОСИ

Кечалар узундир, кечалар узоқ,
Гоҳ кўзим илинмас тонг қадар, болам.
Кўнгил мавжларига солганда қулоқ,
Хаёлга не келиб, не кетар, болам.

Фарзанддир онанинг умрига гултож,
Дардига малҳам-у, бахтига йўлдош,
Ҳеч кимни этмасин ҳеч кимга муҳтож,
Миннат ёш жонингни оғритар, болам.

Майли, ўлтирмагин тун-кун бошимда,
Етар пайдо бўлсанг тез-тез қошимда,
Балки ризқинг бордир бир кафт ошимда,
Гап-сўзни айласам мухтасар, болам.

Гоҳ борсам уйингга ўзимдан ортиб,
Яйрар набиралар сакрашиб, йўртиб,
Кўтарсам, қўлимдан олмагин тортиб,
Менга ҳам ярашар ғунчалар, болам.

Азиз умринг бўлиб шоҳона бир байт,
Қўшиқлар ичингдан тошиб кетган пайт
Арзингни менга ҳам тушунтириб айт,
Қолмайин дардингдан бехабар, болам.

Ўз инин ватан деб севаркан турна,
Сен ҳам ҳар заррасин кўзга эт сурма.
Ичмагин, чекмагин, бемаҳал юрма,
Бўлсин босган изинг бехатар, болам.

Хайр-хўш қилармиз бир кунмас-бир кун,
Тонгларим ҳуснини тўсганда ҳам тун,
Бахтингни кўрсам бас — мамнунман, мамнун,
Сен борки, бизлар ҳам мўътабар, болам.

Абдулла ОРИПОВ
ЎЗБЕК ОНАСИ

Муштипар ҳам ўзинг, буюк ҳам ўзинг,
Куйинчак ҳам ўзинг, куюк ҳам ўзинг.
Оламга татирлик суюк ҳам ўзинг,
Пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Сени Тўмарис деб, мақтаганим бор,
Сен Темур бешигин тебратган бедор,
Сенсан Бибихоним, Нодираи зор,
Пайти келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Ватанни Она деб бекор айтилмас,
Она буюрганда йўлдан қайтилмас,
Сен ўзинг Каъбамсан, Байтул муқаддас,
Пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Бошингдан нималар ўтмади ахир,
Ватандек тақдиринг бўлди гоҳ тахир,
Бобур шоҳ бўлсада, қошингда фақир,
Пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Гоҳида балқидинг Барчиндек тўлиб,
Ғўзадек қуридинг Турсуной бўлиб,
Тимсолинг яловда юлдуздек кулиб,
Пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Фарзандинг қувонса — сен ҳам қувондинг,
Фақат болам дединг, яшадинг, ёндинг,
Нокаси учраса, ўртандинг, тондинг,
Пайт кеди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Келажак тойчоғу тойингиздадир,
Жаннат ҳам, албатта, пойингиздадир,
Ватан-ку Сиз турган жойингиздадир,
Пайт келди, айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Сизга таъзим қилиб турибман бу пайт,
Сизга бахшидадир энг шоҳона байт,
Азиз элу юртга дуоларинг айт,
Пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

ФАРИШТАМ ОНАМ

Меҳрибон, ҳушзабон, кўнгли оппоғим,
Сўзлари шириндур, қалби юмшоғим,
Дилимга ғам қайғу, ўрнашган оним,
Кўнглимни кўтарган меҳрибон Онам,
Барчадан меҳрибон,Фариштам Онам!

Дард келса енгасиз,бизга билдирмай,
Бизни кулдирарсиз,ўзингиз кулмай,
Ўзингиз у жойга, бир бора бормай,
Ҳожи инсон бўл деб, дуо қилганим,
Барчадан меҳрибон,Фариштам Онам!

Доимо болам деб, нафсим деб юрдим,
Болам баҳтли бўл деб,елдим, югурдим,
Ҳотиним айтганин, доим шай қилдим,
Туғилган кунда гул, олмаган Онам,
Сабрли,қадрли,Фариштам Онам!

Дардингиз олайин, мунис онажон,
Ғам кўрманг,юзингиз кулсин Онажон,
Бизнинг баҳтимизга соғ бўлинг ҳар он,
Озгина дард кўрсам, доим парвонам,
Барчага меҳрибон,фариштам Онам!

Йиғламангиз чидолмайман,эй Онам,
Сиз керагим, сиз мунисам,фариштам,
Ҳизматингиз айтинг тайёрман ҳар дам,
Барчани кўнглига,йўл топган Онам,
Шохрухга меҳрибон фариштам Онам!

Жоним Онам

Юрак бағрим азоблардан тўлиб кетса
Кўзларимдан беҳудага ёшлар оқса
Бир кун келиб дўстларимдан ғам соғинсам
Меҳрингизни соғинаман жоним онам

Бу ҳаётнинг ғам андуҳи бошим экса
Кўз олдимда ҳаёт гўё зулмат бўлса
Жонсиз вужуд бир кун меҳр истаса
Меҳрингизни соғинаман жоним онам

Бахтга етишмоқ осон иш эмас
Бу йўлда йиқилмоқ қоқилмоқлик бор
Меҳр устунига зориқсам сиз бор
Меҳрингизни соғинаман жоним онам

Майли ғамнинг девори устун бўлсаҳам
Майли дарднинг азоби кучли бўлсаҳам
Биламан онажон сиз мен билансиз
Меҳрингизни соғинаман жоним онам

Бу дунйода кўзларимни нури онам
Юрагида меҳри дарё мунис онам
Ёнингизда бахтим бутун жоним онам
Меҳрингизни соғинаман жоним онам

Авалло ОНА

Аввало ассалом, сизга Онажон,
Ҳаётта керагим,керакциз ҳар он,
Сизга фидо бўлсин,танамдаги жон,
Илоҳим мингларга,кирин онажон!

Сизни жаҳлингиз ҳам,ширин туюлар,
Сиздай инсон йилда,1 марта келар,
Сизга фарзадлигим фаҳрлар берар,
Илоҳим мингларга киринг онажон!

Эй онам ўзимнинг,фаришта онам,
Йиғлайман қачонки,кўрсам сизда ғам,
Шохрухни кечиринг,қийнар бир алам,
Сизни ёшлигида,йиғлаткан мен пас,
Ўзин кечиролмас,кечирай олмас!

Илоҳим маккага,оборай ўзим,
Ҳақни ўргатдингиз,ҳақ бўлсин сўзим,
Сизни йўлингизга мос келсин изим,
Отам бор,онам бор,оқ болгай юзим!

Сиздайин инсонлар,керак дунёга,
Мандайлар керакмас,ношукур банда,
Тузикроқ ҳизматҳам,қилолмадим- а,
Кечиргайсиз Она,кечиринг Она!

Қадризни билмадим,доим ранжитдим,
Кечиринг ёмонлик,билмас инсоним,
Сутингиз ҳаққини,мен,қандай узгум,
Доимо ёнимда,болинг Онажон!

ОНАСИ ҲАЕТЛАР ОНАНГИЗ АСРАНГ

Онангиз енида бир зум утириб.
Мехирли кузларига бир туйиб каранг
Дуне ишларини бир четга суриб .
Онаси хаетлар онангиз асранг.

Хаетдан кетганда кадри билинар.
Томокка хаттоки сув хам илинар.
Пушаймон буларсиз баFир тилинар
Онаси хаетлар Oнангиз асранг.

Калбини гам алам камраб олмасин.
Йулингизни кутиб кузи толмасин.
Кексайган кунглида армон колмасин
Онаси хаетлар онангиз асранг.

Оналар пойида булса гар жаннат
Нима учун онага килмаймиз хизмат.
Онадан айрилмок энг огир кисмат.
Онаси хаетлар онангиз асранг.

Биз учун хикматдир хар айтган сузи.
Дунеда мехрибонOнадай зот борми узи
Факат кувонч билан ешлансин кузи.
ОНАСИ ХАЕТЛАР ОНАНГИЗ АСРАНГ

Онам жойларингиз жаннатда бўлсин
Бугун кунглим чўккан, кузларимда ёш,
Қалбимда оғриқ бор кўтаролмам бош,
Саҳар тонги гулдек эди ул сирдош,
Онам жойларингиз жаннатда бўлсин…

Келдим узоқлардан кечикиб нодон,
Мендайин йўқдира нонкўр бир инсон,
Аммо дилимдадир ўша ҳур иймон,
Онам жойларингиз жаннатда бўлсин…

Сизни онам дедим, омонат билмай,
Бошимда бор дедим, саждалар қилмай,
Нега дуо олмадим, бепарво кулмай,
Онам жойларингиз жаннатда бўлсин…

Сочингизга оқ тушса қарилик дебман,
Не есам ўзим деб йиғибман, ебман,
Эндичи пойингиз топиб ҳам бўпман,
Онам жойларингиз жаннатда бўлсин…

Қиш келди совуқмасми айтинг Онажон,
Сўзлашинг илтимос мен билан бир он,
Узоқларда юрибман, юрибман сарсон,
Онам жойларингиз жаннатда бўлсин…

Аллоҳ жаннатидан жой берсин сизга,
Тупроқ уюмингиз суртаман юзга,
Охирги гапларимда, ёш олдим кўзга,
Онам жойларингиз жаннатда бўлсин…

Кимни сизга ўхшатай ОНА,,
Кимни сизга ўхшатай ОНА,,
Нени сизга айлайин қиёс.
Савол бердим бутун борлиққа,
Таъриф топинг ОНАЛАРГА мос.
Барчасини тингладим ёниб,
Ўхшашини топмадим холос.
Олдим фақат бир зайил жавоб,

ОНА

Она меҳрин ҳис қилолмаган,
Она мехрин ҳис қилолмаган,
Ота мехрин эх билолмаган.
Қувонч ила хеч кулолмаган,
Гунохи йўқ етим қолганлар.

Дейди онам қачон келади,
Мени қачон олиб кетади.
Шу тариқа ғамлар ютади,
Гунохи йўқ етим қолганлар.

Кеча, кундуз интизор кутиб,
Бир-биррини қўлидан тутиб.
Онам дея ғамларни ютиб,
Гунохи йўқ етим қолганлар.

Дейди дадам қачон келади,
Менинг дардим қачон билади.
Бедор кўнглим қачон кулади,
Гунохи йўқ етим қолганлар.

Нахот шунча кераксиз бўлсам,
Бундан кўра яшамай ўлсам.
Онажоним бир-бора кўрсам,
Гунохи йўқ етим қолганлар.

Оналар бор фарзанддан кечган,
Оталар бор фарзанддар қочган.
Эх айримлар боласин янчган,
Гунохи йўқ етим қолганлар.

ЖАННАТИМ ОНАМ

Бу дунйода менинг жаннатим онам,
Ҳаётда топганим давлатим онам,
Ҳам кõрким обрõйим савлатим онам,
Сизнинг жонингизга бахшида бу тан.

Бу дунйода менинг керагим онам,
Ҳаётда топганим юрагим онам,
Бу оламда рõё эртагим онам,
Сизнинг борлигингиз менинг учун бахт.

Ота-онам учун умр сӯрадим!
Аллоҳимдан давлат эмас,
Ӯзим учун жаннат эмас,
Бир умрлик рохат эмас,
Ота-онам учун умр сӯрадим!
Ошиб-тошган бойлик эмас,
Ё мустахкам соғлик эмас,
Қизиқарли ёшлик эмас,
Ота-онам учун умр сӯрадим!

Онамга

Оҳ, менинг ортимдан оввора онам,
Бир парча юраги минг пора онам.
Бир болани кўриб ёруғ дунйода,
Тошканни кўрмаган бечора онам,
Боланг бўлиб бир бор бошлаб келдимми,
Энди мен ҳам сенга ўгил бўлдимми!..

Гарчи бисотингда \”байрам\” сўзи йўқ,
Биламан, кутасан сандал тўла чўғ,
Менда юрак деганларин ўзи йўқ:
Мен совга бермаган қиз йўқ бу оқшом,
Сенга на гул бердим, на ширин калом,
Энди мен ҳам сенга ўгилми, онам?..

Дейсан: олисларда омон юрсанг бас,
Йодингга тушсам гоҳ йўқлаб турсанг бас,
Болам, сенга ҳамма қилади хавас…
Ахир, менинг дардим Шер эмас фақат,
Мен машҳур шоирмас — машҳур бешафқат,
Энди мен ҳам сенга ўғилманми, айт?..

Шанингга шер битдим. У сени топсин,
Пойингга тиз чўкиб, қўлингни ўпсин.
Ундан ҳам улуғим борлигин кўрсин,
Мен учун ҳам азиз ҳолингни сўрсин,
Сенсиз ғариб кўнглим кўнгилми, онам,
Энди мен ҳам сенга оғилми, онам!..

Онамнинг дуоси
Бир куни гўзаллар қаргъайди мени,
Қаровсиз муҳаббат учун қаргъайди.
Мен пинак бузмайман, ҳадик тортмайман,
Онамнинг дуоси мени асрайди.

Бир куни дўстларим қаргъайди мени,
Сотилган садоқат учун қаргъайди.
Сулаймон гъоридан топмасман паноҳ,
Онамнинг дуоси мени асрайди.

Бир куни қўшиқлар қаргъайди мени,
Ёлгъон қўшиқларим мени қаргъайди.
Мен барибир қўрқмай куйлайвераман,
Онамнинг дуоси мени асрайди.

Етар, мен на жамшид на ҳотамтойман,
На орзуси поймол бўлган хумойман.
Софлигу маъсумлик ҳаққи-ҳурмати –
Бир куни ўзимни ўзим қаргъайман.

Софлигу маъсумлик ҳаққи-ҳурмати –
Бир куни ўзимни ўзим қаргъайман.

Бир куни ўзимни ўзим қаргъасам,
Онамнинг дуоси мени асрайди.

Онамнинг дуоси мени асрайди…

ОТА-ОНАМ ДУОСИ АСРАЙДИ МEН

Биламан атрофимда душманларим кўп,
биламан ёнимда содиқ чин дўст юқ.
ғийбатлари жонимдан тўйдирса бир кун,
ота-онам дуоси асрайди мени.

севгилим бир куни ташлаб кетса хам,
ёнимдан бегонадек кулиб ўтса хам,
ҳиёнати жонимдан туйдирса шу дам.
ота-онам дуоси асрайди мени.

бир куни узимни ожиз деб билсам,
қалбим йиғлаб туриб кўзларим кулса.
жонимни олгани азройил келса,
ОТА-ОНАМ ДУОСИ АСРАЙДИ МEН

Мен бахтлиман ёнимдасиз жаннатгинам ОНАЖОН..!

Жаннатни орзу қилсам орзуларим ушалган,
Армон мендан бегонадир бахт юлимга тўшалган
Нурга тўла кошонадир онам бор хонадон
Мен бахтлиман ёнимдасиз жаннатгинам ОНАЖОН..!

Ота-онам
Ота-онам
Отам давлатимдир, онам савлатим
Олтиндан қанотим онам булсалар,
Туғалмас бойлигим отажонимдир,
Отам жаннатимдир, онам тенгсизим
7 янга йиғилиб битта она булолмас
Етти аканг бир булиб битта ота булолмас
Отанинг урнини босолмас хечким
Онанинг урнини босолмас хечким
Оллоҳим…
Онамнинг чехрасин килгин беғубор
Отамнинг юрагин қилгин беозор
Отам давлатимдир,онам ягонам
Онамнинг борига айтаман шкур
Отамнинг борига минг бора шкур
Отанинг қадрига борида етинг
Онанинг кадрига борида етинг
Оналар боласин уйлайди хар дам
Болалар онасин уйлармикинлар
Оталар боласин киларкан ташвиш
Фарзандлар отасин.. ташвиш килармикинлар
Ота боласига…1000 дирхамни 1 дирхамдай кораркан
Кунинг колса оғангга , 1 дирхамни 1000 дирхамдай кораркан
Миннат килиб, аччиғланиб бераркан
Отам юрагимдир, онам жаннатим
Онанинг дуоси самога етар
Отанинг дуоси худога етар
Оллохим отамни соғ қил танини
Оллохим отамни соғ қил жонини
Отасиз бир тийин менга бу дунё
Онасиз қоронғу менга бу дунё
Онамнинг борига, Оллохга шкур
Отамнинг борига,Оллохга шкур
Отаси йуклардан сурайман узр
Онаси йуклардан сурайман узр
Отам қурғонимдир,онам жаннатим.
Шахзад Султанов Закиржанович

СЕНДАН КЕЧМАСДИРМАН ОНАЖОН
Тӯққиз оӣ вужудинг илк Ватан бӯлган,
Мендаӣ гӯдак учун хам илк кошонам.
Ӯзин вужудини анордаӣ сиқиб,
Менинг томиримга қон қуӣган онам.

Сенинг юзларингга ажинлар чизди,
Тақдир деб аталмиш мохир мусаввир.
Гох кӯзларингдан ёш юзингга сизди,
Қилолмас мехрингни қалам хам тасвир.

Тақдир сочларингни бӯяди оққа,
Қӯлингдаги излар қисмат ижоди.
Ёшлик сени ташлаб кетди узоққа,
Кӯзингдаги мунглар, ӣиллар фарёди.

Онажон омон бӯл, бевақт ӯлмагин,
Ӯзинг емаӣ, киӣмаӣ улашдинг менга.
Фариштам десам хам камлик қилади,
Тангрим мархаматин улашсин сенга.

Безовта қилмасин сени бирор ғам,
Хали узоқ ӣиллар ёнимда бӯлгин.
Мен сендан кечмаӣман нима бӯлса хам,
Фақат бир сабаб деб кечмоғим мумкин:

Мен сендан кечаман топилиб илож,
Агар Юпитерда ӯрик гулласа.
Мен сендан кечаман Марсда қалдирғоч,
Полапонин очиб инларин қурса!

Ӣӯқ!!! Юпитерда хеч гулламас ӯрик,
Қалдирғоч ин қурмас Марсда ҳеч қачон.
Мен мехринг биланман баҳтли ва тирик,
Cендан кечмасдирман азиз онажон!

СОҒИНЧ
Юлдузлар нур сочган бу нурли кеча
Кӯзимда ёш билан ойга термулдим
Тафтингдан нур қутиб юрагим парча
Онажон мен сени жуда соғиндим

Қара қушни бола юрибди уйнаб
Онасин упганда бироз термулдим
Қузимда ёшларим тутолмай ёғлаб
Онажон мен сени жуда соғиндим

Ташлаб кетдинг мени кимга ишониб
Ёлғизлик дардидан ғамга оврундим
Юлинга куз тикиб умедим боғлаб
Онажон мен сени жуда соғиндим

Онамни паноҳда асра Худойим.
Она дийдорингиз нақадар яхши,
Она сўзларингиз бирам ёқимли.
Меҳр қуёшингиз оламнинг нақши,
Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли.

Ғам эмас эришиб бўлмас орзулар,
Мени севмасалар қилмайди алам.
Дилимни чўктира олмайди булар,
Ахир меҳрибоним ёнимда онам.

Қанча меҳр мавжуд менда билмайман,
Аммо билганим шу бари сиз учун.
Мен сизни ҳаммадан яхши кўраман,
Бундан ортиғига етмайди кучим.

Мен қанча қилсам ҳам хизматингизни,
Қарзимни узмоққа етмас ҳаётим.
Адоғи кўринмас химматингизни,
Сиз менинг борлиғим, сизсиз баётим…

Сизни таърифлашга ожиз тилимдан,
Шеър бўлиб қоғозга учди шу сўзлар.
Мен фақат ҳоҳлайман шуни дилимдан,
Хамиша севинсин сиздаги кўзлар.

Сизни тарбиянгиз бизга бўлган жо,
Сизни дуойингиз мададкор доим.
Такрор қилаяпман сендан илтижо,
Онамни паноҳда асра Худойим.

ВОЛИДАМ
Миллиардер эмасман лекин,
Энг зўр ошпаз таомин ейман.
Ул шохона таомларни чин,
Энг лаззатбахш таомлар дейман!

У қўл урган барча таомнинг
Масаллиғи тузи жойида.
Бундай таом тортилмас хатто,
Арабларнинг шох саройида!

Британияда Оксфордда ё,
Америкада Гарвардда таълим.
Олмаганман ох менга аммо,
Таълим берган энг зўр муаллим.

Қадрин англамасам менга хайф,
Унвони зўр лек камтар хар дам.
На муфтийдир на қори на шайх,
Менга намоз ўргатган одам.

Бемор бўлсам Германиядан,
Токи учиб келгунча жарроҳ
Хабар олиб бўлган доимо,
Энг зўр табиб хизматимда ох.

Удир менинг энг яқин дўстим,
Ўтга-чўққа урар ўзини.
Керак бўлса мен учун рости,
Ўйиб берар икки кўзини.

Гўдак чоғим энагам бўлган,
Отамдан кўп силаган бошим.
Ювиб таглик йўргакларимни,
Уч ёш(им)гача бўлган фаррошим.

Швейцария банкларида йўқ,
Доллар Евро олтин кумушим.
Аммо дуо қилса кўнглим тўқ,
Юришади хар бир юмушим.

Қароқчи ё ўғри эмасман,
Уйим шинам, хонам ихчамдир.
Мен султоннинг кизи эмасман,
Аммо бир зот қироличамдир!

Онамни паноҳда асра Худойим.
Она дийдорингиз нақадар яхши,
Она сўзларингиз бирам ёқимли.
Меҳр қуёшингиз оламнинг нақши,
Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли.

Ғам эмас эришиб бўлмас орзулар,
Мени севмасалар қилмайди алам.
Дилимни чўктира олмайди булар,
Ахир меҳрибоним ёнимда онам.

Қанча меҳр мавжуд менда билмайман,
Аммо билганим шу бари сиз учун.
Мен сизни ҳаммадан яхши кўраман,
Бундан ортиғига етмайди кучим.

Мен қанча қилсам ҳам хизматингизни,
Қарзимни узмоққа етмас ҳаётим.
Адоғи кўринмас химматингизни,
Сиз менинг борлиғим, сизсиз баётим…

Сизни таърифлашга ожиз тилимдан,
Шеър бўлиб қоғозга учди шу сўзлар.
Мен фақат ҳоҳлайман шуни дилимдан,
Хамиша севинсин сиздаги кўзлар.

Сизни тарбиянгиз бизга бўлган жо,
Сизни дуойингиз мададкор доим.
Такрор қилаяпман сендан илтижо,
Онамни паноҳда асра Худойим.

МЕН УЧУН ФАҚАТ ОНАМ ЙИҒЛАЙДИ.
Қувончим йӯқолиб ғамга тӯлсам гар,
Бунча бӯлмаса кенг дунёлар тор .
Қайғу ботқогида яшасам агар.
Ачиниб холимга Онам йиғлайди,
Қолганлар қалбаки ёлғон йиғлайди.

Нелардандир кӯнгил бӯлиб ғаш,
Кӯзларимда қалқиб турса ёш.
Бу холимга беролмай бардош,
Ачиниб холимга Онам йиғлайди,
Қолганлар қалбаки ёлғон йиғлайди.

Хаста бӯлиб ётсам гирди парвонам,
Мехр мурувватда танхо ягонам.
Болам деб куйинган бечора Онам,
Ачиниб холимга Онам йиғлайди
Қолганлар шунчаки ёлғон йиғлайди.

ОНАМГА РАҲМАТ
Вақтида сабр-ла ўй сура олдим,
Вақтида жимгина ҳайқира олдим.
Отилган тошларни қайта отмасдан,
Ўзимга чиройли уй қура олдим.

Ажратдим ёлғонни рост одам билан,
Урғочи шайтонни дўст одам билан.
Онамнинг ўгити жуда асқотди:
«Тортишиб юрмагин паст одам билан!»

Ҳатто яқинлар ҳам душманлик қилиб,
Нелар гапирмади билмай ё билиб…
Хуллас, дўстлар, мени табриклаб қўйинг,
Ҳақ бўла туриб ҳам тўхтадим кулиб..

Жойларингиз билинди кўп ОНАЖОНИМ.

Орзу қилиб тўйимизни кўролмаган.
Улғайтирб бўйимизни кўролмаган.
Қанча одам келган тўйга келолмаган.
Мехрибоним азизгинам ОНАЖОНИМ

Бугун тўйдир ўз-ўзимга сўзлаяпман.
Биров билмас ич-ичимдан бўзлаяпман.
Сиз йўқсиз-у лекин сизни излаяпман.
Жойларингиз билинди кўп ОНАЖОНИМ.

Ёнимда йўқ нахот энди бўлолмайсиз.
Дуо қилиб оқ фотиха беролмайсиз.
Шу дамларда нахот бошим силолмайсиз.
Қўлим етмас осмонгинам ОНАЖОНИМ…

Уйларимиз тўлмиш мана мехмонларга.
Юрак эса тўлиб бўлди армонларга.
Борайми ё ОНАЖОН сиз томонларга.
Мени мангу армонгинам ОНАЖОНИМ…

Ана ОТАМ сочидаги оқи бўлдим.
Мунис синглим кўнглидаги охи бўлдим.
Бу дунёнинг кўнгли ярим соғи бўлдим.
Дардларимга дармонгинам ОНАЖОНИМ…

Термуласиз чиқолмайсиз суратлардан.
Нола чекиб қаро ернинг қатларидан.
Жудо бўлиб болам демоқ бахтларидан.
Менинг азиз жаннатмакон ОНАЖОНИМ.

Онажоним жаннатим Отам давлатим…
Дунёлар керкмас ёнимда турса,
Ажинлар ярашган хуш чиройлигим.
Шодлигим бир дунё жилмайиб кулса,
Онажоним жаннатим Отам давлатим…

ОЖИЗ…
Нима бўлди кўзларингда нам
Кўзларимга қаролмаябсан
Доим шодон кулиб турардинг
Йиғлаябсан тинолмаябсан

Мендан кечиб кетган эдинг-ку
Бойлигига учган эдинг-ку
Соф севгимни сотган эдинг-ку
Афсусдасан айтолмаябсан

Алдадими? йўлғон севганинг
Бахтим дединг шуми топганинг
Тополмайсан сен йўқотганинг
Кўзларимга қаролмаябсан

Йиғлаябсан тинолмаябсан
Хатто бир сўз айтолмаябсан
Ё ортингга кетолмаябсан
Мендан яна нима кутябсан

Кечир мени! шаҳло кўзлигим
Мен сени кечиролмайман
Хеч бўлмаса одди дўстлигим
Қайтинг… дея айтолмаябсан

Сукунат сақлама гапиргин ахир
Қайта учраштирди тақдир бу тақдир
Кетябман ортимдан дод солиб чақир
Юракда сўзларинг айтолмаябсан…

Онажоним учун тухфа…
Бошларида рўмол тушмаган,
Кўнглимизни бирдек хушлаган.
Иймонини махкам ушлаган,
Онажоним, онажонимсиз.

Ёшлик қилиб ранжитган эдим,
Катта бўлиб қолганман дердим.
Қаритибман эътибор бердим,
Кечиргувчи онажонимсиз.

Эринмасдан мехрини тутган,
Гоҳ пайти аламлар ютган.
Ухламасдан йўлими кутган,
Қиёси йўқ онажонимсиз.

Ташвишларга қўяман гоҳи,
Дунёлардан тўяман гоҳи.
Далда бўлган ана шу чоғи,
Меҳрибоним онажонимсиз.

Бирор бора қовоқ солмаган,
Бойлик учун куйиб ёнмаган,
Оналикдан асло тонмаган,
Қалби дарё онажонимсиз.

Ҳол сўрашга ярайман бирров,
Дуо қилиб қоласиз дарров,
Сочингизга қўнса ҳам қиров,
Латофатли онажонимсиз.

Ширинсўзим етади сизга,
Жон бергансиз ўғилу қизга.
Керагингиз бор ҳали бизга
Ўхшаши йўқ онажонимсиз.

Отам сўзин икки қилмаган,
Ханузгача ишдан тинмаган,
Уйқу нима ҳали билмаган,
Бабеҳойим онажонимсиз

Содда онам, бенуқсон онам,
Деб юради ҳамиша болам,
Она билан тирик бу олам,
Омон бўлсин онажонимиз

Омон сақла онамни Аллоҳ,
Ўзинг бергин ҳар неда паноҳ,
Айирмагин бизларни эй воҳ,
Кулиб юрсин онажонимиз.

Равон бўлсин ҳамиша йўли,
Заррин бўлсин хажларда тўни,
Азални ҳам дуода қўли,
Яшолмайман онажонимсиз.

Онамнинг сўзлари…
Айтар эди онам менга ёшлигимда:
«Шу сўзларим унутмагин жоним, болам.
Ёлғон сўзин олиб ташла луғатингдан,
Бошинг узра қилич серкаб турсалар ҳам!!!

Авваламбор, сотқин феъллар ила юрма,
Улар билан ўтирмагин, ётма, турма.
Сени сотган дўстингни ҳам сота кўрма
Пешонангга милтиқ тираб сўрсалар ҳам.

Ҳақиқатни изла, болам, толиқмайин,
Дўст танлашда хушёр бўлгил ховлиқмайин.
Десанг, бадфеъл кишиларга йўлиқмайин,
Мардларни қув, сендан юзин бурсалар ҳам.

Инсон қоча олмас экан гумроҳликдан,
Кабира-ю, ҳам сағира гуноҳликдан.
Ҳазар қилгил ҳар он ёлғон гувоҳликдан,
Эритилган қўрғошин-ла урсалар ҳам!

Ҳақ йўлинда тўсиқласа минг бир ҳарсанг,
Болам, болам эмасдирсан ортга қайтсанг.
Кўзни юмгум мен ҳотиржам ҳақни айтсанг,
Суягингдан иморатлар қурсалар ҳам!

Сени боқдим, одамларга ибрат бўл, деб
Яхшига дўст, ёмонларга нафрат бўл, деб.
Ҳолид ибн Валид каби уммат бўл, деб,
Ҳузурингда мунофиқлар юрсалар ҳам!

Болажоним, бу йўлларда чарчоқ билма,
Йиғласанг ҳам, таҳажжудда йиғла, тинма!
Ўз йўлингни равон ушла, парво қилма
Карвонинг ортидан тинмай хурсалар ҳам!

Шунда рози бўлгум берган оқ сутимдан,
Гўдак чоғинг чайнаб берган ҳар ютумдан…
Болам, қайтар чоғинг манзил, тобутимдан,
Кулиб қўйгин, ҳайрат ила кўрсалар ҳам!

ОНАМГА
Менинг онам матонатда энг улкан тоғ!
Тоғлар нима, тўрт тарафи гуллаган боғ
Йўқ адашдим, онам асли тилло тожим,
Бахтимизга ёнимизда юрсинлар соғ.

Учта қизмиз, битта ўғил парвонамиз!
Онам бизнинг гавҳарга тенг дур шодамиз,
Не не кунни кўрмадилар аёл бўлиб,
Соғ бўлсинлар биз фарзандлар дуодамиз!

Отам кетди фонийларга бизни ташлаб,
Қолиб кетдик кўз ёши билан юрак ғашлаб,
Ер тепиндик, чидолмасдан айрилиққа,
Далда бериб қололдингиз бизни ушлаб.

Ўн йил ўтди айрилиқни ютиб келдик,
Қанча оғир синовлардан ўтиб келдик.
Тўғри йўлни кўрсатдингиз она бўлиб,
Раҳмат сизга оқ қорани сиз деб билдик.

Бахтсизман дея кўз ёш қилсам “жим” дедингиз,
Ўша сени йиғлатганлар “ким дедингиз”,
Орингизни отмадингиз балчиқларга,
“Болам бўлсанг, фақат мени бил” дедингиз.

Нолиганим учун узр сўрай она,
Меҳрингизни қучоғимга ўрай она,
Ҳам отамсиз, ҳам онамсиз нури дийдам,
Маккаларда ёнингизда юрай она!

Сиз бойлигим, давлатимнинг энг бошисиз,
Ҳаёт деган осмонимнинг қуёшисиз,
Невара-ю, эваралар қуршовида,
Суюклиги, ҳар фарзанднинг бардошисиз!

ОНАЖОНИМГА
Бошларида рўмол тушмаган,
Кўнглимизни бирдек хушлаган.
Иймонини махкам ушлаган,
Онажоним, онажонимсиз.

Ёшлик қилиб ранжитган эдим,
Катта бўлиб қолганман дердим.
Қаритибман эътибор бердим,
Кечиргувчи онажонимсиз.

Эринмасдан мехрини тутган,
Гоҳ пайти аламлар ютган.
Ухламасдан йўлими кутган,
Қиёси йўқ онажонимсиз.

Ташвишларга қўяман гоҳи,
Дунёлардан тўяман гоҳи.
Далда бўлган ана шу чоғи,
Меҳрибоним онажонимсиз.

Бирор бора қовоқ солмаган,
Бойлик учун куйиб ёнмаган,
Оналикдан асло тонмаган,
Қалби дарё онажонимсиз.

Ҳол сўрашга ярайман бирров,
Дуо қилиб қоласиз дарров,
Сочингизга қўнса ҳам қиров,
Латофатли онажонимсиз.

Ширинсўзим етади сизга,
Жон бергансиз ўғилу қизга.
Керагингиз бор ҳали бизга
Ўхшаши йўқ онажонимсиз.

Отам сўзин икки қилмаган,
Ханузгача ишдан тинмаган,
Уйқу нима ҳали билмаган,
Бабеҳойим онажонимсиз

Содда онам, бенуқсон онам,
Деб юради ҳамиша болам,
Она билан тирик бу олам,
Омон бўлсин онажонимиз

Омон сақла онамни Аллоҳ,
Ўзинг бергин ҳар неда паноҳ,
Айирмагин бизларни эй воҳ,
Кулиб юрсин онажонимиз.

Равон бўлсин ҳамиша йўли,
Заррин бўлсин хажларда тўни,
Азални ҳам дуода қўли,
Яшолмайман онажонимсиз.

ОНА ЮРИНГ ҲАЖГА БОРАМИЗ!
Меҳр қўйиб ёлғон дунёга,
Қачонгача даврон сурамиз?
Сажда қилиб Қодир Худога,
Она юринг ҲАЖГА борамиз!

Зиммангизда рўзғор ташвиши,
Шу ташвишни баҳам кўрамиз,
Тугамайди бу дунё иши,
Она юринг ҲАЖГА борамиз.

Гар Каъбани килмасак тавоф,
Махшар куни юзи қорамиз,
Бу дунёда энг катта савоб,
Она юринг ҲАЖГА борамиз!

Бир кун ўлим хақдир эй инсон,
Қутулмоққа йўқдир чорамиз,
Бормоқ керак хар бир мусулмон,
Она юринг ҲАЖГА борамиз!

Қалбимизда иймон ўлмасин,
Холимизга шайтон кулмасин,
Кўнглимизга армон бўлмасин,
Она юринг ҲАЖГА борамиз.

Асраб сизни жондан зиёда,
Бошга қўйиб борай пиёда,
Армоним шу мени Дунёда,
Ота юринг ҲАЖГА борамиз,
Она юринг ҲАЖГА борамиз!

Ҳоин бўлолмадим кечиринг она..
Ҳоин бўлолмадим,кечиринг она…
Ёшликдан топдим мен гўзал тарбия,
қошимда қалбингиз эрур парвона.
Афсус қилолмадим тузук бир ҳизмат
ҳоин бўлолмадим кечиринг она..
Саройларда шеърлар ўқиб ҳалқимга,
ўзимни кўрсатсам бўларди ёна.
Лек сўнги лаҳзада ғамгин қалбимга,
ҳоин бўлолмадим кечиринг она..
Кўрдим не ҳофизни ғамгин куйлатган,
шоирлар шохларга бўлмиш ҳамҳона.
Лайча ит мисоли думин ўйнатган,
ҳоин бўлолмадим кечиринг она..
Тентираб айниган муҳитда сассиз,
сизга фақат ташвиш бердим мардона.
Энди қасирларда яшай олмассиз,
ҳоин бўлолмадим кечиринг она..
Мунис қўлингизда гулмас қадоқлар,
мендан кўрганингиз фақат ғамҳона.
Мен дея отамнинг сочида оқлар,
ҳоин бўлолмадим кечиринг она..
Бошқалар цингари ғурурланмассиз,
эҳтимол дардингиз тўлмиш ҳарёна.
Бир кулинг дўстларим ичида ёлғиз,
ҳоин бўлолмадим кечиринг она..
Қўлимдан тортқилар ўзига шуҳрат,
зайлига юргизмоқ истар замона.
Шунда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин фақат,
ҳоин бўлолмадим кечиринг она..
Йиғламанг сиз мағрур дунёга боқинг,
ҳеч ким билмас ҳали кимда тантана.
ҚУВНОҚ СУРАТЛАРИМ БАРИНИ ЁҚИНГ!
ҳоин бўлолмадим кечиринг она..
Энди воз кечолмам асло бу ҳисдан,
гарчи дунё эрур бир меҳмонҳона.
Нетай шу таълимни олганман сиздан,
ҳоин бўлолмадим кечиринг она..

ОНАМГА СӮЗЛАР
Жонимга дўст,қадрдон,
Кўрмасам кўнгил вайрон.
Табаррук,танти Инсон,
Ҳимматимсиз Онажон.

Фарзанд деб дард тортганим,
Тўрт томонга чопганим.
Бу Дунёда топганим,
Давлатимсиз Онажон.

Ризқим қатор терилган,
Юракка дард берилган.
Онам бор деб керилган,
Савлатимсиз Онажон.

Сизсиз қалб бўш,юракмас,
Сизсиз тилак тилакмас.
Менга Жаннат керакмас,
Жаннатимсиз Онажон.

Назму наво бозорим,
Қалбга туташ озорим.
Эл ичра эътиборим,
Ҳурматимсиз Онажон.

Ёнимдасиз куну-тун,
Гоҳ шодон,гоҳо маҳзун.
Қўшиқларим сиз учун,
Санъатимсиз Онажон.

ОНА НОЛАСИ
Болажоним куйдирма бунча,
Кўпайтирдинг сочим оқини.
Ҳавотирим ортяпти шунча,
Босиб ўтсанг жахл тоғини.

Кеч келяпсан кўчадан қўзим,
Дарвозага термулиб толдим.
Келгунингча илинмас кўзим,
Шу йил болам тез қариб қолдим.

Зарда қилсанг оғрийди жоним,
Жеркишинга тўкаман кўз ёш.
Хаста бўлсанг ёмон аҳволим,
Етказолмай қоламан бардош.

Нури дийдам ёшлигинга қайт,
Ўша пайтлар меҳрибон эдинг.
Аввалгидек “онажон” деб айт,
Мехрибонсиз ҳаммадан дердинг.

Этагимдан қўймасдинг сира,
Қидирардинг кўринмай қолсам.
Овқат ердик ўтириб бирга,
Қарашардинг меҳнатдан толсам.

Суйинардим, дуо қилардинг,
Онажоним омон сақла деб.
Ёш тўксам хомуш турардинг,
Юрар эдинг далдалар бериб.

Лекин нега ўзгардинг болам,
Соғиндимку эски ҳолга қайт.
Меҳр билан десанг бас онам,
Дилингдагин ҳамммасин айт!

ОНАЖОНИМ ОМОН БЎЛСАНГИЗ
Кўзларимни кўп йўқламас нам,
Алам бўлмас сўзларимда хам.
Уч юз олтмиш беш куним байрам,
Онажоним омон бўлсангиз.

Кулгуларим чиқар авжига,
Хамоҳангдек денгиз мавжига.
Юбораман Умрага, Хажга,
Онажоним омон бўлсангиз.

Отам билан уйим тўрида,
Хар дам бўлинг қалбим қўрида.
Бош бўласиз болам тўйида,
Онажоним омон бўлсангиз.

Шамолларда титраган шамдек,
Хор бўлмайман синган қаламдек.
Сув тутаман оби Зам-Замдек,
Онажоним омон бўлсангиз.

Лафзим бузсам мени қучсин дард,
Ниятим соф тилагим бегард
Қадрингизни билмаган номард.
Онажоним омон бўлсангиз.

ОНАМНИ АСРА ҲАЁТ
Эй ҳаёт, бунчалар чигалсан нега?
Ҳар ишнинг жавоби бордир эртага.
“Қанча тошинг бўлса, мана менга от”,
Онамсиз мен учун бир пулсан ҳаёт!

Заҳрингни ёмонга сочақолгин бор,
Сен шунчалар пастсан, шунчалар беор.
Аллоҳим яратган энг буюк ижод-
У менинг онамдир билиб қўй ҳаёт!

Онамни йиғлатма, асра, авайла,
Оламда онани жаннат деб сайла.
Уларни ёнида бўлиб тур нажот,
Дунёнинг шодлигин улашгин ҳаёт.

Бахтдан ярқираган пешонангни тут,
Онамнинг ёнидан таъзим қилиб ўт,
Дардингни ҳўв ана ёмонларга сот,
Фаришта онамга кулиб боқ, ҳаёт.

Бошидан учирма азиз рўмолин,
Ўзига сездирма ёлғизлик ҳолин.
Мадад бўл онамга, ҳам сабру сабот,
Шунда сени ҳурмат қиламан ҳаёт.

Онам қайда бўлса, доим болам дер,
Азобларинг бўлса, мана менга бер.
Онам азоб чекса чидолмасман рост,
Онамсиз дунёйинг керакмас ҳаёт!

Ёмон бўлсанг бизга, сендан нима наф,
Мен доим эзгулик, яхшилик тараф.
Онамсиз нурсизсан, гўё зулумот,
“Сен онам бор учун гўзалсан Ҳаёт!”

Онамни паноҳда асра Худойим.
Она дийдорингиз нақадар яхши,
Она сўзларингиз бирам ёқимли.
Меҳр қуёшингиз оламнинг нақши,
Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли.

Ғам эмас эришиб бўлмас орзулар,
Мени севмасалар қилмайди алам.
Дилимни чўктира олмайди булар,
Ахир меҳрибоним ёнимда онам.

Қанча меҳр мавжуд менда билмайман,
Аммо билганим шу бари сиз учун.
Мен сизни ҳаммадан яхши кўраман,
Бундан ортиғига етмайди кучим.

Мен қанча қилсам ҳам хизматингизни,
Қарзимни узмоққа етмас ҳаётим.
Адоғи кўринмас химматингизни,
Сиз менинг борлиғим, сизсиз баётим…

Сизни таърифлашга ожиз тилимдан,
Шеър бўлиб қоғозга учди шу сўзлар.
Мен фақат ҳоҳлайман шуни дилимдан,
Хамиша севинсин сиздаги кўзлар.

Сизни тарбиянгиз бизга бўлган жо,
Сизни дуойингиз мададкор доим.
Такрор қилаяпман сендан илтижо,
Онамни паноҳда асра Худойим.

Бағри муз – тош Қурбонингиз узоқларда Онажон
Юзларизга юзим боссам юзиз бурманг Онажон
Тушларимда қўлиз ўпсам қўлиз олманг Онажон
Мен бир ғариб дили пора ғам аламда юрибман
Ғам аламлар адо қилди соғинганман Онажон

Кошки ғамгин пайтларимда бошим узра қўллариз
Кошки дунё азоб берса мадад берса сўзлариз
Бугун соғинч ёшлар тўкдим соғинтирди йўллариз
Сизни эслаб сўзларингиз дилпораман Онажон

Жахон кездим йиллар ўтди келди оғир кунларим
Атрофимда ёри дўст йуқ ойсиз ўтди тунларим
Сиз эдиз сиз қоронғуда ёритгувчи йўлларим
Бир тасалли топмадим мен вайронаман Онажон

Сирларимни айтар эдим ичим тўлиб кетганда
Йўлинг топгин болам дердиз сенга имкон етганда
Имкон етди йўлим топдим Тангри бахтим берганда
Бахтим бўлди, узоқдасиз, сизсиздурман Онажон

Йўлга чиқсам “Майли ўғлим Ўзинг асра” дер эдиз
Мен кетардим узоқлардан менга боқиб турардиз
Уйга борсам болажоним деб юзимдан ўпардиз
Энди иссиқ бағрингизсиз музлаганман Онажон
Онажоним, Онажоним, Онажоним, мехрибон
Йўлларимни кутган уша мехрибоним Онажон
Йиғламанг, деб”қайда қолдинг-қайга кетдинг болажон”
Бағри муз – тош Қурбонингиз узоқларда Онажон

Ота она
Етим ўғлонингга қулоқ сол дунё,
Кечалар тўлғониб йиғлаб ётаман.
Бир кун бахт омадни топарман аммо,
Дуогўй онамни қайдан топарман?

Дўстлар келиб кетар ҳалол ва сотқин,
Алардан гох шодлик жабр тортаман.
Душман ҳам дўстимга айланар лекин,
Дуогўй онамни қайдан топаман?

Сулувлар ўтади мулойим қараб,
Йигит умрим оташ чўғда ёқаман.
Бири келин бўлар ўшанда ё раб,
Дуогўй онамни қайдан топаман?

Бир кун секинлашар хаёт кемаси,
Ногох лангар ташлаб сувга ботаман.
Юзимга урилса ўлим шарпаси,
Дуогўй онамни қайдан топаман?

Фаросайи фудугар қил кўрик у дам,
Гунохим кўп мани қандоқ ўтаман.
Э вох садоий дўззахий бўлсам,
Дуогўй онамни қайдан топаман?

Онасини бериб қўйганлар
Юрагида шамчироғи йўқ,
Ишонгани боғу роғи йўқ,
Суянайин деса, тоғи йўқ
Онасини бериб қўйганлар.

Чўкиб қолар баланд бўйлари,
Кўз ёишсиз ўтмас тўйлари,
Ҳувиллаб қолади уйлари,
Онасини бериб қўйганлар.

Хуморлари тутган паллада,
Зўрға турар жони танада,
Йиғлаб юрар пана-панада,
Онасини бериб қўйганлар

Ғам юзига иниб кетади,
«Она десанг, тиниб кетади.
Бир зарб билан синиб кетади,
Онасини бериб қўйганлар.

Илинади ошу нонини,
Бир кўришга берар жонини,
Ҳидлаб юрар тўн, рўмолини,
Онасини бериб қўйганлар.

Ўлмайдилар оналар атай
Қисматимиз шу экан нетай
Сизни қандай қилиб юпатай
Онасини бериб қўйганлар

Ёшликни соғиндим онажон.
Хеч қандай хис қолмаган қалбда.
Менга ёт хислатдур хаяжон.
Хаётга енгилдим, енгилдим дардга.
Ёшликни соғиндим Онажон.

Сохта нигоҳлардан безиб қолганман.
Пичоқдек санчилар танамга бу жон..
Катталикдан жуда толганман.
Ёшликни соғиндим онажон.

30 га кирмасдан, юздан ошгандек.
Сабр тўлиб, тоқат тошгандек.
Ортимдан кафанлик қувиб шошгандек.
Ёшликни соғиндим онажон.

Оналар учун
Нозик қўлингизда гулмас, қадоқлар.
Мендан топганингиз фақат ғамҳона.
Мен сабаб отамнинг сочида оқлар.
Фарзанд бўлолмадим кечиринг она!

Шеър она ҳақида

Бу тун соғинчимдан кўзим бўлди нам.
Шерга буюртмани ёзаётган дам.
Шунгача мен худбин эсламабмана.
Мени хаёлидан қўймаган ОНАМ.

Мен шоир эмас шармандадурман.
Дунйодаги энг худбин бандадурман.
Бу бошим тик юришга асло нолойиқ.
Асл жойим кундададурман.

Доим дуодасиз, сиз панохимсиз.
Сиз мени қувончим чеккан оҳимсиз.
Севганимга ёлғизим деганим ёлғон.
Фақат ўзингиз саждагохимсиз.

Сиздан олисдаман, қисматим экан.
Дилим вайрон- яшашим кўркам.
Пойимда дунёлар тўлиб ётсахам.
Қалбимда кемтиклик, боиси сиз кам….

Тушимга рахматли момом киради.
“қадам ташла сен онанг томон.”
Онасизлар бўзлар туну-кун.
Тирик айрилиқ унданда ёмон.

Беш йил бўлди дийдор бе насиб.
Сизни ёзмабмана шунча шеър ёзиб.
Бугун тунда минг фарйод билан.
Йиғладим суратиз бағримга босиб.

Қўнғироқ қиламан пул юбордим деб.
Сўрайсиз холимни соғмисан болам?
Қачон қайтасан ёлғиз ўғлоним?
Кегинроқ қўнғироқ қиларман онам. (туууут-тууууут)

Ва бўлди шу билан тугайди сухбат.
Хаётдаги номим , жаноб-бешавқат.
Мен ўрис қизларга гап сотаётган дам.
Қўнғироқ кутасиз бечора онам.

1- апрелда қўнғироқ қилдим.
“эшикни очинг онам мен келдим”.
Гўшакдан сезилди йиғлаётганиз.
Мен ахмоқ асло ўйламабмана.
Хар кун кўча бошида кутаётганиз.

Лаин ушлаб олибди жуфт билагимдан
Ушбу шерни ёздим чин юрагимдан.
Юртга қайтолмасам етказиб қўйинг.
Онамга тош бағир ўғли номидан.

Оналар учун шеър

Ул инсон мен учун жон совға қилган.
Мен унга байрамда нима бераман?
Арзон салафанга, ҳуник ўралган.
Икки дона гул билан алдаб қўяман.

Ёрим нозлар қилиб, кўзини сузса.
Бозордан тиллолар олиб бераман.
Лекин навбат онамга келса.
Икки дона гул билан алдаб қўяман.

Энди ўйланг бу иш тузикми?
Ҳайронман, лолман хаёт йўлида.
Ёрим ташлаб қўяр тилло узикни.
Гуллар… қуригунча Онам қўлида.

Ота она
Дўппи тушмас асло бошидан,
Мушти оғир тоғлар тошидан.
Пашша чиқмас еган ошидан,
Хаёт бўлса кимнинг «ОТАСИ»
Қўли тушмас доим ДУОДАН,
Сақла дейди бало қазодан.
Умр сўрар сенга ҲУДОДАН,
Хаёт бўлса кимнинг «ОНАСИ»
Барчасини кўчириш

Онажоним дуо қилинг
Онажонιм, дуо қшлιнг, αсрαр мαни ёлғонлαрдαн,
Меҳрибонιм, дуо қилιнг, сαқлαр мαнι рўёлαрдαн.
Вαфоси йўқ, иймонι йўқ, сαдоқαтсиз инсонлαрдαн,
Дуо қлιнг, ҳαмроҳ бўлсιн, αсрαсιн бу синовлαрдан.

Тошбағир болангни кечир
Қадрини қаричлаб юрган болангни
Соғинчдан бағрини тилган болангни
Олисда қадрингни билган болангни
Тошкентда, тошбағир болангни кечир

Кунда бир аҳволинг сўролмаганинг
Ойда бир ёнингга боролмаганинг
Ўғил бўлиб ёнингда юролмаганинг
Тошкентда тошбағир болангни кечир

Онажоним мехри менга етиб ортади
Онам меҳри етиб ортади.
Майли дунё бешавқат бўлсин.
Мен бахтлиман эй биродарлар.
Майли дунё ғазабга тўлсин.

Онам меҳри етиб ортади.
Нима керак, дўстнинг оҳ-воҳи.
Биркун келиб ёрдам сўрасенг.
Танимасга олади гохи.

Онам меҳри етиб ортади.
Керак эмас, сохта каломлар.
Бир бор “ўглим” деса етади.
Керак эмас, ўзгача номлар.

Онам меҳри етиб ортади.
Севганимни далдаси шартмас.
У хам биркун ортга қайтади.
Кутмайман хам, қайтмаса қайтмас.

Онам меҳри етиб ортади.
Бутун дунё шавқат қилмасин.
Бирбор бошимни силагани бас.
Майли душман ярам тирнасин.

Онам меҳри етиб ортади.
Эй ёронлар сиздан кутмайман.
Онам борки юрагим бутун.
Ул зот борки алам ютмайман.

Онам меҳри етиб ортади.
Қолганлар бир куни миннатлар.
Шунинг учун менга топилмас.
Онамданда қадри қимматлар.

Меҳрибон кўрсатма ўзингни.
Мен учун намлама кўзингни.
Эй ёрим, бўлмагин сўзимни.
ОНАМ МEҲРИ ЕТИБ ОРТАДИ.

Меҳрибон оналар учун шеър
Шукур сенга Оллохим
Бордир менинг хаётим
Бошимдаги гул тожим
Удир менинг Онажоним

Уйга борсам мени кутган
Мехрла бағрига босган
Жилмайиб юзимдан ўпган
Райхон гулим Онажоним

Жоним берсам арзимас
Бир кун бедор тунинга
Фарзандисиз яшолмас
Менинг жоним Онажоним

Дардкашим, жаннатимм
Тарифизга ожиз сўзим
Менинг гўзал чаманим
Сиздир менинг Онажоним

Юзим боссам юзизга
Унутаман дардларим
Қалбиз яқин қалбимга
Кўнгли ярим Онажоним

Асрагин деб боламни
Ёритгайсиз йўлимни
Танитган ул Рахмонни
Ўзиз менинг Онажоним

Афсус йўлим узоқдир
Соғинчларим азобдир
Кўзлар сизни излайдир
Сизни дойим Онажоним

Тенгиз йўқдир дунйода
Умриз бўлсин зийода
Шерик бўлинг бахтимга
Қалби осмон Онажоним

Сиз ойимсиз Отам қуёш
Дойим бўлинг бизларга бош
Кўрмасин хеч кўзлариз ёш
Мехри дарё Онажонимм !!!

Онагиз бор бўлса кўтаринг бошга,
Отангиз бор бўлса кўтаринг бошга
Онангиз бор бўлса кўтаринг бошга,
Отангиз бор бўлса кўтаринг бошга,
Қариган чоғида ким мадад бўлгай,
Кунига ярайди ким сиздан бошқа.
Фарзандим деб ҳатто умрин қаритган,
Сенинг бахтинг учун жонин ҳоритган,
Йўлларинг зор кутган онанг эмасми?!
Сен учун ғам ютган отанг эмасми?!
Онангиз бор бўса гулларга ўранг,
Отангиз бор бўлса ҳолини сўранг,
Озор бера кўрманг ҳатто билмай ҳам,
Ҳар куни минг йўқланг, кўнглига қаранг!
Онангиз бор учун файзли уйингиз,
Отангиз бор учун файзли уйингиз,
Шодлик хурсандчилик дилга татийди,
Шулар билан тўлиқ давра тўйингиз…
Онасин асраган ҳар бир одамни,
Отасин асраган ҳар бир одамни,
Барака ёғилар дастурхонида,
Юракда бўлмагай ҳеч битта ғами.

Нияти нимадир Аҳад Қаюмни,
Оналар соғ бўлсин, оталар омон!
Ота ҳам онаси бўлса ҳар кимни,
Қалби ичра қолмас бирорта армон!

Онагиз бор бўлса кўтаринг бошга,
Отангиз бор бўлса кўтаринг бошга,
Қариган чоғида ким мадад бўлгай,
Кунига ярайди ким сиздан бошқа…

Онангиз асранг
Oнангиз ёнида бир зум ўтириб,
Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Ҳаётдан кетганда қадри билинар,
Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар,
Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
Йўлингизни кутиб кўзи толмасин,
Кексайган кўнглида армон қолмасин,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Онасин ҳолидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Оналар пойида бўлса гар жаннат,
Не учун онага қилмайсиз хизмат,
Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Биз учун ҳадисдур айтган ҳар сўзи,
Дунёда онадай зот борми ўзи,
Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

ЖОН ОНАЖОН ШЕЪР
Ғамим йўқ ҳамиша юраман кулиб,
Давлатим ёнимда турганин билиб.
Кувончнинг борида ғамларим қолиб,
Бу дунё тургунча туринг Отажон.
Бахтиёр кунларим кўринг Онажон.
Нимани ҳоҳласам муххаё бўлди,
Кўзларим қувончу, нурларга тўлди.
Биргина раҳматим айтишим қолди,
Бу дунё тургунча туринг Онажон.
Бахтиёр кунларим кўринг Отажон.
Ёнимда Тоғдайин суянчим бўлинг!
Ногоҳон йиқилсам таянчим бўлинг!
Хатога йўл қўйсам терговчим бўлинг!
Бу Дунё тургунча туринг Отажон.
Бахтиёр кунларим кўринг Онажон.
Аграда кўнглингиз ранжитган бўлсам,
Дилингиз яралаб оғритган бўлсам.
Дейманда мен сиздан розилик олсам,
Бу Дунё тургунча туринг Онажон.
Бахтиёр кунларим кўринг Отажон.
Бош эгиб мен сизга тазимим қилай,
Аллохдан ҳамиша омонлик сўрай.
Бир, умр қадрлаб, қадрингиз билай,
Бу Дунё тургунча туринг Отажон.
Бахтиёр кунларим кўринг Онажон…

Онажонимни соғиндим

Юрагимни, бир ҳис ўртайди,
Қани, йўлим яқин бўлсайди.
Кўнглим ҳар он, сизни қумсайди,
Онажоним, соғиндим, сизни.

Кўзларимга, келмайди уйқу,
Мени қийнар, бир ажиб туйғу.
Билмадим бу, севинчми, қайғу?
Онажоним, соғиндим, сизни.

Келинг, онам, меҳмоним бўлинг,
Бошим узра, посбоним бўлинг.
Юрагимга, дармоним бўлинг,
Онажоним, соғиндим, сизни.

Ёлвораман, ҳар тонг, Оллохга,
Олиб турсин, сизни паноҳга.
Боролмасам, йўйманг гуноҳга,
Онажоним, соғиндим, сизни.

Тонглар, қўлим очиб дуога,
Илтижолар қилгум, Ҳудога.
Умрингизни этсун зийода,
Онажоним, соғиндим, сизни!

Онангни бир эслайсанми?

Сенсиз бахтли юрган ёринг учун йиғлайсан
Сен учун қайғу урган онангни хеч эслайсанми
Севгилинг хафа булса сен унга дунё бергайсан
Лек сени дунёйим деб билган, онангни бир эслайсанми,

Ҳаракатларинг ёқмай қолиб таwлаб кетса сени у ёринг
Сен уни қайтариwга берасан хатоо жонинг
Лек сенга жонин берган онангни бир эслайсанми
Қувончингда биргаю қайғуйингда юқ бу қизлар
Қайғуйинга қайғ урган онангни бир эслайсанми

Тунлари бедор бўлиб уни уйлаб ухлайсан
Сени ўйлаб тунлар ухламаган онангни бир ўйлайсанми
Онанг оёғи остида жаннат
Шайтонларинг оёғи остида дўзох
Сен бу жаннатни юзинга сурт
Дўзохнинг пойига гул сочгунча
Сен бу жаннатни қадрига ет
Токи дўзох сени домига тортгунча

Онажон (Муҳаммад Юруф) шеъри

Топмоқ – йўқотмоқдир,
Йўқотмоқ – топмоқ,
Сен сўлиб,
Мен яшаб,
Тўлишимга боқ.
Сенсиз топганимдан
Кўпроқ йўқотдим –
Сен мени юпатдинг,
Сени йиғлатдим,
Сен мени яратдинг,
Сени тугатдим.
Уялмай ОНА деб,
Келишимга боқ!..

Соғинч ҳақда ше`рлар
Ёздим ўзимча,
Мендан пешонангда
Доғлар тизимча.
Ўғил бўлмай ўлай,
Аттангб минг аттанг.
Қиз туғсанг нетарди,
Кўпроқ қиз туғсанг!..
Тиргак бўлолмадим
Битта қизингга
Уялмай шоирман
Дейишимга боқ.

Жонингдан айланай,
Тургил жонажон,
Йўл қараб бўлдими
Жигаргинанг қон?
Боқма, кўзларимга
Бемажол, хаста,
Менинг топганларим
Гулми бир даста,
Йўқотганим сенми
Энди ОНАЖОН?..
Ўз этимни ўзим
Ейишимга боқ.

Билсанг юрагимни
Бир алам элар.
Буюрсанг қўлимдан
Келмайди нелар,
Айт,
Пичан йиғайми,
Ўтин ёрайми,
Ерни ҳайдайинми,
Кўк ағдарайми?..
Итдек оёғингга
Суйкалгим келар –
Учиб-учиб, мана
Қўнишимга боқ.

Ҳеч нарса керакмас,
Болам, ҳеч дейсан.
Энди кеч дейсан-да,
Энди кеч дейсан.
Юзимни босаман
Муздай юзингга,

ОНАЖОН,

Зор қилиб кетма изингга!
Ўлим олдида ҳам
Ғамимни ейсан,
Мен-чи, жим, тақдирга
Кўнишимга боқ.

Ше`рим битди,
Хайир,
Дўстлар хуш қолинг.
Бедил яшамакка
Ўрганманг мендай
Боринг,
Волидангиз
Кўнглини олинг,
Эртага
Кеч қолиб
Ўртанманг мендай.

Онамга хат (Муҳаммадюсуф шеъри)
Мен сизни ўйлайман шому саҳарда,
Она, соғинсам ҳам бора олмайман,
Тунлари чароғон шундай шаҳарда,
Ҳеч кимга кўнглимни ёра олмайман.

Мен сиз айтгандайин ҳаммани севдим,
Ҳаммага ишондим, мана оқибат:
Ўз дўстим уйига кўмилди севгим,
Кун бўлиб кўксимни куйдирди нафрат.

Бошимдан ўтгани кўкка ҳам аён,
Юлдузлар қиқирлаб кулар оқбадан:
Мен – зангор яйловда олис, бепоён,
Уюридан ажраб қолган қулунман…

Мана, кетаяпман тош йўлда кўзим,
Қадамим мошинлар йўрғасига мос.
Йиғласам юпатиб ўзимни ўзим,
Пишқириб қўяман тойчоқларга хос.

Ва сизни ўйлайман шому саҳарда,
Она, соғинсам ҳам бора олмасдан.
Тунлари чароғон шундай шаҳарда
Ҳеч кимга кўнглимни ёра олмасман…

Ҳа, севги ҳақида. У дилга не зеб,
Куйинманг, не илож қилмаса насиб.
Бахтимга ҳамиша Сиз соғ бўлинг деб,
Соғинган ўғлингиз – Муҳаммад Юсуф.

 ОНАЛАР УЧУН ШЕРЛАР

Ул инсон мен учун жон совға қилган.
Мен унга байрамда нима бераман?
Арзон салафанга, ҳуник ўралган.
Икки дона гул билан алдаб қўяман.
Ёрим нозлар қилиб, кўзини сузса.
Бозордан тиллолар олиб бераман.
Лекин навбат онамга келса. И
кки дона гул билан алдаб қўяман.
Энди ўйланг бу иш тузикми?
Ҳайронман, лолман хаёт йўлида.
Ёрим ташлаб қўяр тилло узикни.
Гуллар… қуригунча Онам қўлида.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шаҳар ҳаётига қарши соғлом ҳаётнинг 3 та асосий омили

Биз ҳаммамиз биламиз ва кўрамиз: шаҳар ҳаёти одамларга салбий таъсир кўрсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари