Главная / Иқтисодиёт / Олтин нархи ўсиши миллий валютамиз курсига бевосита таъсирга эга эмас – Мамаризо Нурмуратов

Олтин нархи ўсиши миллий валютамиз курсига бевосита таъсирга эга эмас – Мамаризо Нурмуратов

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов экспортнинг 45 фоиздан ортиғини олтин ташкил қилиши узоқ муддатли истиқболда сўмга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Олтин нархининг ўсиши миллий валютамиз курсига бевосита таъсирга эга эмас. Чунки олтинни жаҳондаги жорий нархларда сотиб оламиз. Бу нарх ошишидан келадиган жами фойдага ишлаб чиқарувчи эга бўлишини англатади. Буни уларнинг даромадлари ва давлат бюджети даромадлари ортишида кўришимиз мумкин.

Жорий йилда [олтин] нархининг ортиши ҳисоб-китобларимизга кўра, иқтисодиётга қўшимча 24 трлн сўм миқдорида қўшимча даромад олиб келади.

Бу фақат нархнинг ўсиши ҳисобига. Бироқ бу даромадга бевосита ишлаб чиқарувчилар, улар орқали бюджет эга бўлади.

Шу нуқтайи назардан, олтин нархи ўзгаришининг миллий валюта айирбошлаш курсига бевосита таъсирини кўрмаяпмиз. Бундай бўлишига сабаб – жаҳон нархларида сотиб олаётганимиз ва келиб тушаётган валютани нейтраллик тамойилидан келиб чиқиб, ўша нархда сотамиз. Бу ерда курсга таъсир сезилмайди», деди Марказий банк раиси.

Марказий банк раиси рубль қадрсизланаётганининг сўмга нисбатан таъсири ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

«Ҳақиқатан ҳам бу таъсир сезилади. Бу ўзбек иқтисодиётига икки хил таъсир қилади. Биринчи навбатда, пул ўтказмаларининг камайиши.

[Жорий йилнинг] 9 ойида пул ўтказмаларининг камайиши бор-йўғи 4 фоизни ташкил қилди. Уни мамлакатлар кесимида кўриладиган бўлса, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари камайиши кўрсаткичи 11 фоизни ташкил қилди. Бу ерда рублнинг кучсизланиши асосий роль ўйнади. Яъни, бу валюта пул ўтказмалари камайишига таъсир қилди.

Иккинчиси, экспортчиларимиз рубль курсининг ўзгаришидан муайян даражада ютқазади. Буни истаймизми,йўқми, бизнинг товарларимиз Россия бозорларида рублда баҳоланади. Табиийки, бу экспортчиларимиз даромадларида ўз аксини топади. Биз буни аллақачон кўряпмиз, ҳис қиляпмиз. Буни экспорт ҳажмларини ошириш ҳисобига қоплаймиз», дея Мамаризо Нурмуратовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Check Also

200sum

200 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада бўлади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари