Главная / Жамият / Олтиариқда 12 та кўп қаватли уй ва 300 ўринли мактаб қурилади
Место рекламы

Олтиариқда 12 та кўп қаватли уй ва 300 ўринли мактаб қурилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Олтиариқ туманида бўлиб тумандаги «Қапчуғай» маҳалласида қурилаётган кўп қаватли ўйларнинг қурилиш жараёни билан танишди.

Олтиариқ туманида янги 12 та кўп қаватли уй қурилишига Хайрулло Бозоров томонидан тамал тоши қўйилди. Қурувчилар билан бўлиб ўтган суҳбатда уларнинг муаммолари билан қизиқиб, қурилиш соҳасини ривожлантириш учун ҳар бир қурувчи имкониятидан келиб чиқиб қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, Бозоров Олтиариқ туманидаги 1-аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг янги 300 ўринли қўшимча биноси қурилишига ҳам тамал тошини қўйди.

Харулло Бозоров Олтиариқ туманига ташрифи давомида туманда очилган хусусий шифохона очилиш маросимида ҳам иштирок этган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

mj1pdrw9p_ni9g2wp2chfxytvfm8umjt

«Барча ўринбосарларим ҳудудларда ишламоқда» – Вазир энергетика тақчиллиги олдини олиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди

Энергетика вазири Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари