Главная / Жамият / Олот тумани ҳокими фермерни дўппослаб, 25 млн сўмни бошқа мақсадларга йўналтиришга мажбурлади
Место рекламы

Олот тумани ҳокими фермерни дўппослаб, 25 млн сўмни бошқа мақсадларга йўналтиришга мажбурлади

Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Шерали «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовни дўппослаб, унинг ҳисоб рақамидаги 25 млн сўмни бошқа ҳисоб рақамга йўналтириб юборди. Бу ҳақда «Xabar.uz» нашри маълум қилди.

Фото: «Хабар»
Фото: «Хабар»

Хабар мухбири ушбу ҳодиса тафсилотларини ўрганиш мақсадида журналист суриштируви ўтказган.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 9 январь куни Ориф Дурматов Олот туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказиладиган йиғилишга чақирилган. Мажлисда туман ҳокими ундан фермер хўжалиги муҳрини сўраган. Ориф Дурматов далада бўлганлиги сабабли, мажлисга кечикмаслик учун тўғри туман ҳокимиятига келганини, муҳр уйдаги сейфдалигини, отасига хабар жўнатиб, муҳрни келтиришини сўрашини айтган. Шунингдек, эътироз ўрнида айни пайтда унга қарашли фермер хўжалигининг ёнилғи мойлаш маҳсулотлари ҳамда ерларни шудгор қилиб берган бошқа бир фермер хўжалик техникасидан фойдалангани учун қарздорлик борлигини билдирган.

Бироқ, туман ҳокими йиғилишда уни ножўя сўзлар билан ҳақоратлаб, 200 нафардан ортиқ фермер олдида уни муштлаб уриб, бошининг орқасига қаттиқ зарба бериб, уриб йиқитган. Лаблари, бурни ва оғзидан қон кетишига қарамасдан, айтилган маблағни кўчирмаса, ундан фермер хўжалигига тегишли бўлган ерни туман ҳокимлиги захирасига топшириши тўғрисида мажбурлаб ариза ёздириб олган. Шундан сўнг туман ҳокими ўз вакиллари ҳамда туман ИИБ ходимларини уйига юбортириб, уйдаги фермер хўжалигига тегишли муҳрни отасидан олдирган.

«Муҳрни келтиришгач, ҳоким яна бошимда туриб, фермер хўжалигимдан 25 миллион сўм маблағни бошқа ҳисобга ўтказиш учун ёзувлари қайд этилмаган тўлов топшириқномасига муҳр ва имзоимни мажбурлаб ёздириб олди. Тўлов топшириқномасини мажбурлаб имзолатгач, фермер хўжалигимга тегишли бўлган ерларни туман ҳокимияти захирасига топширишим тўғрисида мажбурлаб ёздиришган аризамни қайтариб беришди. Аммо, менинг шифокор ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят қилмаслигим учун тунги соат 24 га қадар мажлислар залида ушлаб турди. Ярим тунда соғлигим ёмонлашгани ва қон босимим ошгани боис, туман ҳокимлигидан чиқибоқ, ўғлим мени вилоят касалхонасига келтирди», — дейди жабрланувчи Ориф Дурматов.

Ориф Дурматов тунги 01:10 да «Тез ёрдам» машинасида республика шошилинч ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига олиб келиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Унга бош энса соҳаси ва ўнг кўз атрофида юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси қўйилган.

Туман ҳокими Шерали Саломов топшириғи билан «Шуҳрат» фермер хўжалиги ҳисоб рақамидан мажбурий тарзда ёзувлари қайд этилмаган тўлов топшириқномасига муҳр ва имзо мажбурлаб ёздириб олингач, туман МТПга 10 миллион сўм, «Илҳом» фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўрим комбайнлари ва ҳайдов тракторларининг хариди учун 15 миллион сўм маблағ кўчирилган.

Тумандаги бир нечта фермер хўжалик раҳбарларининг билдиришича, ҳокимнинг фермерларга нисбатан бундай муомаласи, муносабати биринчи маротаба эмас.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

dorilar

Дорилар руйхати

А Абакавир Абакавир/Ламивудин/Зидовудин Абилифай Абитаксел Аванафил Авандия Авастин Авелокс Авестатин Аген Агомелатин Агриппал S1 Адалат …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари