Главная / Технологиялар / Олимлар Сомон йўлига яқин жойлашган галактиканинг ўлимини қайд этди
Место рекламы

Олимлар Сомон йўлига яқин жойлашган галактиканинг ўлимини қайд этди

Австралия миллий университети астрономлари гуруҳи Сомон йўлига яқин жойлашган галактиканинг секинлик билан ўлаётганини кузатмоқда. Яқинда мазкур кичик галактикадан катта миқдорда водороднинг ажралиб чиққани қайд этилган. Бу юлдуз ҳосил бўлиш жараёнининг тўхтаётганидан далолат беради, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».

Фото: «Корреспондент.net»
Фото: «Корреспондент.net»

Мазкур кичик галактика Ердан 200 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Унинг диаметри етти минг ёруғлик йилини ташкил қилиб, Сомон йўлидан ўн марта кичик ҳисобланади.

Ажралиб чиқиши яқинда қайд этилган водород юлдуз ҳосил бўлиши учун асосий таркибий қисм саналади.

Бу жараёнлар марказий қисмда юз бермоқда ва у ерда ҳали ҳам янги юлдузлар пайдо бўлмоқда. Чиқиб кетган газнинг вазни 10 миллион Қуёш вазнига тенг эканлиги айтилмоқда.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

shutterstock_470334791

Наҳотки?! 1 декабрдан Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробарга ошиши ваъда қилинди

Шу йилнинг декабрь ойидан интернет тезлиги 10 баробарга оширилиши кутилмоқда, деб ёзади ЎзА. Ўтган йили президентнинг …