Главные новости
Главная / Жамият / Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум қилишди
Место рекламы

Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум қилишди

Олимлар бир нечта тажрибалар ўтказиб, инсон организми учун зарарли 5 та ичимлик рўйхатини тузишди.

z4dbqewufsbhlqeesvjpueee6tuszbez

Аниқланишича, газли ичимликлар, қаҳва, пакетчали чой инсон саломатлигига зиён етказиши мумкин.

Рўйхатнинг 1-ўрнига пакетчали чой қўйилган. Бундай чойнинг 11 турида ичак таёқчаси, баъзиларида эса моғор аниқлаган.

2-ўринга газли ичимликлар қўйилган, чунки уларда кўп миқдорда тезкор углеводлар бор. 0,33 литрли колада 6,5 тадан 8 тагача қанд бўлаги бўлиши мумкин экан. Айнан шу ичимликлар болалар ўртасидаги семизлик сабаби ҳисобланади. Бундан ташқари, улар қанд касаллиги, юрак-томир, тери, гинекологик, урологик касалликлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Ҳаттоки ширин бўлмаган газли ичимлик ҳам ошқозон шиллиқ қаватини яллиғлантириши, кислота ишлаб чиқилишини стимуллаши, ичак йўлини дам қилиши ва унинг моторикаси бузилишига олиб келиши мумкин.

Мутахассислар, шунингдек, эрувчи қаҳва истеъмолини камайтиришни тавсия қиладилар. Айниқса, уни очқоринга ичиш зарарлидир. Бу одат гастрит, ошқозон яраси ва бошқа касалликларга олиб келиши мумкин экан.

Шунингдек, “3 таси биттада” қаҳваларидан воз кечиш керак. Уларда шакар кўп бўлиб, сут ўрнига кўпинча унинг ўрнини босувчилар, жумладан палмьа ёғи асосидаги маҳсулотлар қўлланади.

Зарарли ичимликлар рўйхатининг сўнгги ўрнидан қоғоз қутиларга қадоқланган шарбатлар эгаллаган. Мутахассислар бундай шарбат ўрнига битта апелсин ейишни тавсия қилишган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

_kzitg0jl7ylbxmy6zmhqm2wb20non2a

Миллий гвардия институтига ўқишга қабул қилиш тартиби маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Фото: uznews.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари