Главные новости
Главная / Жамият / Олийгоҳларга контракт пулини тўлаш муддати яна узайтирилди
Место рекламы

Олийгоҳларга контракт пулини тўлаш муддати яна узайтирилди

Ўзбекистондаги олийгоҳларга 2018/2019 ўқув йилида базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 31 октябрига қадар (шу кунни қўшиб ҳисоблаганда) узайтирилди.

Бу борадаги қарор Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 октябрдаги 11-сонли баёни билан қабул қилинди.

oilgar

Мазкур қарор олийгоҳларнинг бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларига таалуқлидир.

Ўзбекистон олийгоҳларига тўлов-контракти бир йил учун ўртача 8,2 миллион сўмдан бошлаб 12 миллион сўмгачадир.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида эса бу рақам 18-22 миллион атрофида белгиланган.

Аввалроқ олийгоҳларда тўлов-контрактни тўлаш муддати 2018 йилнинг 30 сентябрига қадар узайтирилганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

Фото: ЎзА

Ўзбекистонда фаолияти қайта тикланган сайтлар ўзгаришларни қандай баҳолайди?

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир томонидан эълон қилинган айрим хорижий ахборот веб-ресурсларига …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари