Главные новости
Главная / Спорт / Ольга Забелинская велотрек бўйича Осиё чемпиони бўлди
Место рекламы

Ольга Забелинская велотрек бўйича Осиё чемпиони бўлди

Жанубий Кореянинг Чинчхон шаҳрида велотрек бўйича Осиё чемпионати якунланди. Ўтказилган пойгалар миллий жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Ольга Забелинская энг юқори натижа қайд этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Кумуш медал мезбон жамоа вакилига насиб этган бўлса, ҳонгконглик велопойгачи бронза медали билан тақдирланди.

Велотрек. Осиё чемпионати. Жанубий Корея
Аёллар, очколар бўйича гуруҳ пойгаси:
1. Ольга Забелинская (Ўзбекистон) – 55 очко
2. А.На (Жанубий Корея) – 34
3. Б.Леунг (Ҳонгконг) – 26

Шуниндек, велотрек бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ҳам бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонлик Беҳзодбек Раҳимбоев ўсмирлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишида қатнашиб, бронза медалини қўлга киритди.

Велотрек бўйича Осиё чемпионати, Жанубий Корея
Ўсмирлар, очколар бўйича гуруҳ пойгаси:
1. Александр Бекенов (Қозоғистон) – 42 очко
2. Чи Шен Сан (Хитой Таипейи) – 33
3. Беҳзодбек Раҳимбоев (Ўзбекистон) – 20

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

u_2msq1nj4n4ikdtoibpbjou9hxanwbi

Иорданияда аёл футболчилар ўйин вақтида ҳижоби ечилиб кетган рақиб футболчини тўсиб олишди (видео)

Иорданиянинг аёллар ўртасидаги футбол лигасининг “Шабаб ал-Ордон” ва “Амман” жамоалари ўртасида 2018 йилда ўтган учрашув …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари