Главные новости
Главная / Спорт / Ғофур Раҳимов AIBA президенти сифатидаги ваколатларини бутунлай топширди
Место рекламы

Ғофур Раҳимов AIBA президенти сифатидаги ваколатларини бутунлай топширди

2018 йил 2 ноябрь куни Халқаро бокс уюшмасининг (AIBA) раҳбари этиб сайланган Ғофур Раҳимов ташкилот президенти сифатидаги ўз ваколатларини якуний тарзда топширди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

msgs2chcajhqhl3lkoko-nlcxuujpizq

Март ойида Раҳимов ўз ваколатларини вақтинча топшириши тўғрисида маълум қилганди. Бироқ, ташкилот низомига кўра, у бир йил ичида сайлов жараёнисиз қайтиб келиш имконига эга эди. AIBA Ижроқўми 27 июндаги қарор билан ушбу бандни низомдан олиб ташлаш ҳақидаги тўхтамга келди. 15 июль куни Раҳимов якуний тарзда истеъфога чиқаётганини эълон қилди.

Россия Федерацияси Бокс федерацияси бош котиби Умар Крёмлев Раҳимовни бутунлай четлатиш тарафдори эканини билдирди. 27 июнь куни Женева шаҳридаги AIBA Ижроқўмида Крёмлев AIBA вақтинчалик президенти Муҳаммад Мустасан, шунингдек, этика комиссияси раҳбари Йост Шмидга ишончсизлик вотуми эълон қилди.

Бундан олдин, AIBA Ғофур Раҳимовни ёлғончиликда айблаган Умар Кремлёвга нисбатан суриштирув бошлаганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

u-dwkdl2bnfmcqby6ejvsamsnh31a6ku

Австрияда ўтган «Формула-1» босқичи ғолиб маълум бўлди

«Red Bull» жамоаси пилоти, нидерландиялик Макс Ферстаппен «Формула-1» синфидаги машиналар иштирокидаги автопойгалар бўйича жаҳон чемпионатининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари