Главная / Жамият / «Обод қишлоқ» лойиҳаси Жиззахдан бошланди

«Обод қишлоқ» лойиҳаси Жиззахдан бошланди

obod-kishlokЎзбекистонда давлат раҳбари ташаббуси билан «Обод қишлоқ» лойиҳасига қўл урилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи хабар бермоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқичида қишлоқ жойларидаги қурилиш нормалари ва санитария талабларига жавоб бермайдиган, таъмирталаб уйларда яшовчи оилалар рўйхати шакллантирилади.

Кейинги босқичда кенг жамоатчилик ва фаол ёшларни жалб этган ҳолда манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда абгор аҳволда бўлган уйларни таъмирлаш ва ободонлаштириш, шу жумладан, узоқ ва чекка ҳудудлардаги қишлоқлар қиёфасини ўзгартириш мақсадида ҳашарлар ташкил этилади.

Мазкур лойиҳа доирасидаги дастлабки манзил Жиззах вилояти, Дўстлик туманидаги Манас қишлоғи бўлди. Бу ерда амалга оширилган ишлар билан фотолар орқали танишиш мумкин.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шаҳар ҳаётига қарши соғлом ҳаётнинг 3 та асосий омили

Биз ҳаммамиз биламиз ва кўрамиз: шаҳар ҳаёти одамларга салбий таъсир кўрсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари