Главная / Медиа / Обид Асомов шифохонада. Аммо ваҳима кўтаришга ҳожат йўқ
Место рекламы

Обид Асомов шифохонада. Аммо ваҳима кўтаришга ҳожат йўқ

Бугун, 11 декабрь куни бир қанча интернет-нашрларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Обид Асомов оғир юрак хуружи билан шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди ва бу шубҳасиз ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборини тортди. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов Обид Асомовнинг айни пайтдаги аҳволи қандайлигига ойдинлик киритди.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг май ойидан «Мультипикацион фильмлар студияси» ДУК директори лавозимида иш бошлаган таниқли сўз устаси, актёр ва режиссёр Обид Асомовнинг ҳозирги ҳолатини билиш мақсадида унинг шахсий телефонига қўнғироқ қилдик. Гўшакни қизиқчи Ўткир Муҳаммадхўжаев кўтариб, қуйидагича жавоб берди:

«Ҳақиқатан ҳам, Обид акам кечадан буён пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида даволанмоқда. Аммо айрим сайтларда ёзилганидек, оғир юрак хуружини бошдан кечиргани йўқ. Енгил шамоллагани туфайли шифокорлар «Агар тўй ва тадбир хизматларингиз камроқ бўлса, бир неча кун ётиб даволанинг» дейишди. Шу туфайли айни пайтда соғлиғини тикламоқда. Ҳозир аҳволи яхши ҳамда ваҳима қиладиган даражада эмас».

22 октябрь куни ўзининг 55 ёшини қаршилаган Обид Асомовга таҳририят аъзолари ва минглаб мухлислари номидан тан-сиҳатлик тилаб қоламиз.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: «Turon 24»

Хоразмда журналист Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди

«Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди. Бу ҳақда «Turon 24» маълум қилди. …