Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси ташкил этилди
Место рекламы

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси ташкил этилди

Президент қарорига биноан «Ўзпахтаёғ» АЖ негизида Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси («Ўзёғмойсаноат» уюшмаси) ташкил этилди.

andizhon_farm_erkin_i_tisodiy_zonasini_tashkil_etish_t_risid-640x454

Уюшмага «Ўзпахтаёғ» АЖга тегишли бўлган мол-мулк ва бошқа маблағлар, шунингдек, дебитор ва кредитор қарздорликлар ўтказилади. «Ўзпахтаёғ» АЖга тегишли хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги кўчмас мулк ва акциялар пакети (улуши) бундан мустасно. Акциялар пакети (улуши) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.

Ихтиёрий равишда аъзо бўлган ёғ-мой саноати корхоналари ва ташкилотлари «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси аъзолари ҳисобланади;

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси ижро аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш унинг таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарори билан амалга оширилади;

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси раиси ва унинг ўринбосарлари Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг тақдимномасига асосан унинг таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарори билан сайланади;

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси фаолиятини жорий таъминлаш ва молиялаштириш унинг аъзоларининг бадаллари ва ажратмалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

«Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

ёғ-мой хом ашёларини қайта ишлаш ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ягона комплекс сифатида ёғ-мой саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий бозор муносабатларини тармоққа кенг жорий қилиш;

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси аъзо ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

ички ва ташқи бозорда маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш, тармоқни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, хом ашёни чуқур қайта ишлашда ва сифатли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, озуқа-ем базасини кенгайтириш, ички бозорни ёғ-мой маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашда тармоқ корхоналарига кўмаклашиш.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

j4tvirb97zjydyt-i66q7ve5wgcixzea

Молия вазирлиги давлат қарзи ҳисобини юритиш ва мониторинг қилишни автоматлаштирмоқда

Молия вазирлиги томонидан Осиё тараққиёт банки ва БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) ҳамкорлигида ОТБнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари