Главная / Иқтисодиёт / «Ўзмиллийбанк» ва Credit Suisse 200 млн евролик битимни имзолади
Место рекламы

«Ўзмиллийбанк» ва Credit Suisse 200 млн евролик битимни имзолади

nbu-logo-new-678x600

2018 йил 13 ноябрь куни Цюрихда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Швейцариянинг Credit Suisse банки ўртасида 200 миллион евролик кредит битими имзоланди.

Битим билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилаётган, экспорт-кредит агентликлари (ЭKA) кафолати остида, давлат кафолати тақдим этмасдан инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик назарда тутилмоқда.

photo_2018-11-15_14-05-18-515x324

 

Мазкур битимнинг асосий афзаллиги Швейцария, Европа, Жанубий Корея ва Хитойдан ускуна ҳамда технологиялар етказиб беришни назарда тутувчи лойиҳаларни молиялаштириш имкониятидир.

«Ўзмиллийбанк» 1993 йилдан бошлаб Credit Suisse билан савдо молиялаштирилиши ва тўлов амалиётлари соҳасида муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон банки ва Швейцария ўртасида бундай турдаги битимларнинг энг биринчиси ҳисобланади.

Швейцария банк тизими энг ишончли ва дунёдаги барча банклар учун ўзига хос намуна саналади. Банк фаолиятида энг яхши халқаро тажрибани ўрганиш ва банк хизматлари ҳамда маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш Ўзбекистон банк сектори учун устувор йўналишларидан биридир. «Ўзмиллийбанк» ва Credit Suisse ўртасидаги музокаралар жараёнида ҳамкорликнинг ушбу йўналиши бўйича алоҳида келишувга эришилди.

Ўзбекистон ишбилармон доиралари тўқимачилик, металлургия ва бошқа саноат соҳаларида Швейцарияда ишлаб чиқарилган ускуна ҳамда технологияларни сотиб олишга катта қизиқиш билдирмоқда. Эришилган келишувлар ушбу битимларнинг молиявий эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради.

Credit Suisse Group AG Цюрихда (Швейцария) жойлашган бўлиб, дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида ваколатхоналарга эга ҳамда 800 миллиард АҚШ долларидан ортиқ активларни бошқаради.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

emomali-rahmon

Раҳмон Роғун ГЭС-ини ишга туширди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тантанали равишда Роғун гидроэлектр станциясининг биринчи агрегатини ишга туширди ва шу …