Главные новости
Главная / Маданият / Ўзбекистонда ёш олимларнинг инновацион лойиҳалари грант танлови бошланди
Место рекламы

Ўзбекистонда ёш олимларнинг инновацион лойиҳалари грант танлови бошланди

Ўзбекистон ёш олимлар кенгашининг «Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант танлови бўлиб ўтмоқда. Унда иштирокчилар лойиҳаларининг тақдимоти ўтказилади. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.

Фото: Ёшлар медиа маркази
Фото: Ёшлар медиа маркази

Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг бакалавр, магистр, таянч докторант ва мустақил изланувчиларининг илмий-назарий ҳамда илмий- амалий тадқиқотларини натижадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришга самарали жорий этиш, уларнинг илм-фан ютуқларига бўлган қизиқишларини қўллаб-қуватлашга қаратилган мазкур танлов аниқ фанлар, ижтимоий-гуманитар фанлар ва табиий фанлар йўналишлари бўйича олиб борилмоқда.

—Танловга 200 нафар ҳужжат топширилган бўлса, уларнинг 100 таси саралаб олинди. Бугун танловнинг ижтимоий фанлар йўналиши бўйича лойиҳалар тақдимоти баҳоланди. Бу йўналишдаги лойиҳалар орасида муваффақиятлиларини ҳам кўрдик. Танловга халқаро даражадаги инновацион лойиҳалар ҳам тақдим этилган. Иштирокчилар орасидан 3 нафар ғолиб саралаб олинди, – дейди Ёш олимлар кенгаши директори Камолиддин Мирзааҳмедов.

Фото: Ёшлар медиа маркази
Фото: Ёшлар медиа маркази

Танловда ғолиб бўлмаган лойиҳалар ҳам эътибордан четда қолмайди. Уларни янада такомиллаштириш учун илмий-техник лабораторияларга йўналтирилади. У ерда лойиҳа шакллантирилади ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг халқаро танловларига йўналтирилади.

Маълумот учун, танловнинг 3 нафар лойиҳа ғолибига 10 миллион сўмдан грант ажратилади.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

frank-medic1-680x320-1

Простата аденомасини операциясиз даволаш

Простата аденомасини операциясиз даволаш Простата касаллиги ҳақида бир қанча чўпчаклар мавжуд. Қуйида уларнинг баъзиларини келтириб …