Главные новости
Главная / Маданият / Ўзбекистонда қандли диабет касаллиги профилактикаси бўйича давлат дастури қабул қилинади
Место рекламы

Ўзбекистонда қандли диабет касаллиги профилактикаси бўйича давлат дастури қабул қилинади

Ўзбекистонда 2019 йилда қандли диабет касаллиги профилактикаси бўйича давлат дастури қабул қилинади. Бу ҳақда Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган «Аёллар ўртасида қандли диабет профилактикаси» семинарида маълум қилинди, дея хабар берди Turon 24.

Фото: Google Images
Фото: Google Images

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, «Умид» хайрия жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда тиббиёт фанлари номзоди, «Умид» хайрия жамоат бирлашмаси раиси Нилуфар Иброҳимова иштирокчиларга касалликнинг келиб чиқиш омиллари ҳақида тушунчалар берди.

«40 ёшдан ошган ҳар бир инсон йилда бир маротаба касалликдан сақланиш мақсадида қон таҳлилини топшириши лозим, – деди бирлашма раиси. – Беморликни эрта аниқлаш умрни узайтиришга кўмак беради. Эрталаб нонушта қилмайдиган инсонлар қандли диабетга мойил бўлади».

Семинар якунида иштирокчилар ўртасида «Диабетга чалинмаганингизни текширинг» сўровнома-тести ўтказилди. Ушбу тест саволлари касалликни аниқлашда синовдан ўтган усул ҳисобланади.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

frank-medic1-680x320-1

Простата аденомасини операциясиз даволаш

Простата аденомасини операциясиз даволаш Простата касаллиги ҳақида бир қанча чўпчаклар мавжуд. Қуйида уларнинг баъзиларини келтириб …