Главные новости
Главная / Спорт / Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтига «университет» мақоми берилди
Место рекламы

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтига «университет» мақоми берилди

15 сентябрь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетнинг янги ўқув биносини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтига «университет» мақоми берилган эди.

Бугунги кунда университетда бешта факультет мавжуд бўлиб, бакалавр босқичида 3 335 нафар, магистратура босқичида 50 нафар талаба таҳсил олмоқда. Шунингдек, 18 та кафедра, 9 бўлим мавжуд.

Таълим-тарбия ва ўқув жараёни 333 нафар мутахассис, жумладан, 21 нафар фан доктори, профессор, 56 нафар фан номзоди, доцент томонидан олиб борилмоқда.

5 та ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи, 2 та ошхона ва ахборот-ресурс маркази, манеж, бокс, таэквондо, ёзги ва қишки сузиш ҳавзалари, гимнастика ва спорт гимнастика, оғир атлетика заллари, теннис, найза улоқтириш майдонлари, футбол ўйингоҳи фаолият кўрсатмоқда.

Келажакда университет ҳудудида 1 600 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи, 600 ўринли ўқув биносига эга бўлган гимнастика зали, 3 та спорт иншооти қуриб битказиш ҳамда футбол майдони ва унинг маъмурий биносини қайта реконструкция қилиш режалаштирилган.

ЎзАнинг қайд этишича, олийгоҳ бугунги кунга қадар 30 мингга яқин олий маълумотли мутахассис тайёрлаган.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Тошкентда бугун дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси бошланади

Бугун, 9 ноябрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-При мусобақаси бошланади. Бу ҳақда …