Главные новости
Главная / Технологиялар / «Ўзбекэнерго» АЖ: Заонавий ахборот технологиялари жорий этилмоқда
Место рекламы

«Ўзбекэнерго» АЖ: Заонавий ахборот технологиялари жорий этилмоқда

photo_2019-01-16_14-44-02-511x600

«Ўзбекэнерго» АЖда Ахборот коммуникация технологияларни жорий этишни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 23 октябрдаги қарорига мувофиқ, ўтган йил 30 ноябрда Тошкент шаҳрида Жанубий Кореянинг «KT Corporation» компанияси билан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини, SCADA – автоматлаштирилган диспетчерлик тизими ҳамда ахборот бошқарув тизимлари (ERP) бошқариладиган ягона республика маълумотларни қайта ишлаш марказини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланган эди. Ушбу марказда етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг энг замонавий ускуналаридан фойдаланиш кўзда тутилган.

photo_2019-01-16_14-44-06-450x600

Ҳозирда электр энергиясини ишлаб чиқариш, ташиш ва тақсимлаш бўйича энергетика тизимининг барча корхоналарини, жумладан, барча электр энергияси истеъмолчиларини қамраб оладиган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини, шунингдек, SCADA – автоматлаштирилган диспетчерлик тизимини жорий этиш бўйича ишлари бошланди.

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳасининг 1 босқичи (Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилояти)да амалга ошириш давомида Осиё тараққиёт банкининг иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан ташкил этилади ва 2019 йил 1 сентябргача ишга туширилиши мўлжалланган.

Бундан ташқари, SCADA – автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизимини яратишни молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш мақсадида жорий йилнинг 11 январь куни «Эхимбанк»нинг Сеулдаги бош офисида «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов ва «Эхимбанк» директори Вон Сук Ха ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Йиғилиш якунида тегишли тадқиқотлар ўтказиш ва юқори малакали хорижий маслаҳатчилар ёрдамида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш учун грант ажратиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ушбу лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси маъқулланганидан сўнг, «Эхимбанк» лойиҳага 20 йил муддатга имтиёзли кредит ажратади.

Эътиборли жиҳати, SCADA – автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизимининг жорий этилиши электр қурилмалари иш режимининг оптималлаштирилиши ва инсон омили туфайли юз берадиган авариявий ўчишлар олди олиниши орқали истеъмолчиларнинг электр энергияси билан таъминлаш ишончлилигини оширишга ёрдам беради.

«Ўзбекэнерго» АЖ матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

a_q12e6hva9rnglhbnl8o7yvi3shnwxt

«Гигантлар уруши»: Google Хитойдан ўч олди (ми?)

Америка Қўшма Штатлари Huawei ва унинг 70та бўлинмасини “миллий хавфсизликка зид фаолияти” учун “қора рўйхат”га …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари