Главная / Жамият / Нурмат Отабеков янги лавозимга тайинланди 
Место рекламы

Нурмат Отабеков янги лавозимга тайинланди 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Холмамат Норбоев Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бундан ташқари, Нурмат Отабеков Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, Ботиржон Қурбонов Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари ва Қобулжон Ҳайдаров Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари бўлди.

Нурмат Отабеков Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон бош давлат санитария инспектори сифатида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ, президент қарори билан Баҳодир Юсупалиев соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Санитария-эпидемиология хизмати аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибига киради.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

unszcv6pm7v8rrdoqqd0gpsnp6wv6que

Банклар мижозларни ҳайдовчилик гувоҳномаси билан идентификация қилиши мумкин

Тижорат банклари мижозларни янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки штампсиз паспорт билан ҳам идентификация қилиши мумкин. Бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари