Главные новости
Главная / Маданият / Нуриддин Холиқназаров: Бугун яқин инсонларга силаи раҳм қилиш – уларнинг олдига бормаслик
Место рекламы

Нуриддин Холиқназаров: Бугун яқин инсонларга силаи раҳм қилиш – уларнинг олдига бормаслик

«Илгари байрамларда силаи раҳм қилардик, беморларнинг ҳолидан хабар олишни тарғиб қилар эдик. Бироқ ҳозир вазият буни талаб қилмаяпти. Бугун яқин инсонларга силаи раҳм қилиш – уларнинг олдига бормаслик», деди Нуриддин Холиқназаров.

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида коронавирус масаласида чиқиш қилди.

«Аллоҳ берган энг катта неъматлардан бири — саломатликдир. Биз унинг қадрига етишимиз керак. Ҳар бир мўмин-мусулмон ўзини эҳтиёт қилиши ва бошқаларни ҳам асраши керак.

Мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг фатвосига биноан бугун барча мўмин мусулмонларимиз жума намозларини ўз уйларида адо этдилар. Уларнинг ибодатларини ва дуоларини Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин.

Юртдошларимиз карантин пайтида имкон қадар уйларида, оиласи даврасида ўтириши мақсадга мувофиқ.

Илгари байрамларда силаи раҳм қилардик, беморларнинг ҳолидан хабар олишни тарғиб қилар эдик. Бироқ ҳозир вазият буни талаб қилмаяпти. Бугун яқин инсонларга силаи раҳм қилиш  уларнинг олдига бормаслик. Чунки уларнинг олдига бориш уларга хавф туғдириши мумкин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) мўъмин-мусулмонларга таълим бериб айтадилар: «Ҳақиқий мусулмон шундай кишики, бошқаларга ўзининг тилидан ҳам, қўлидан ҳам озор бермасин. Ҳақиқий мўъмин шундай кишики, ўзи яхши кўрган нарсасини бошқага раво кўради, ўзи ёмон кўрган нарсани бошқага ҳам раво кўрмайди».

Биз бошқалар орасида ушбу касалликнинг ёйилиб кетишини хоҳламас эканмиз, бошқалар орасида тарқалишидан эҳтиёт бўлиш мақсадида имкон қадар уйда ўтиришимиз керак бўлади.

Уйда туриб уларга соғлик сўраб дуо қилишимиз керак. Фарзандларимиз эса бўш вақтларидан фойдаланиб, китоб мутолааси билан шуғуллансалар, нур устига нур бўлар эди.

Аллоҳ ҳақ азза ва жалла Қуръони каримда: «Агар менинг берган неъматларимга шукр қилсаларингиз, ўшанда сизларга неъматимни яна ва яна зиёда қилиб бераман», деб марҳамат қилди. Шундай экан, Аллоҳнинг ҳар бир неъматининг қадрига етмоқ керак. Касалликлардан оиламизни муҳофаза қилайлик. Аллоҳнинг ўзи сақласин.

Шу нарсани айтиш керакки, ҳар бир инсоннинг ватанпарварлиги эл бошига иш тушганда билинади. Дўст – ташвишда синалади. Ана шундай қийин пайтда нархларни сунъий оширмасдан, даромадларини ҳалол йўл билан кўпайтиргани мақсадга мувофиқдир», – деди Нуриддин Холиқназаров.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

vknyzk1lhhgs5ydwmc2uiobfj3bor8qc

«Сирли душман кимнинг ичига яширинганини билмаймиз»: Италиядаги ҳаёт ҳақида ҳикоя

Сицилиядаги пляжда жойлашган бар эгаси Катя Афонина қатъий карантин шароитида Италиянинг энг йирик оролидаги ҳаёт …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари