Главная / Жамият / Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилади 
Место рекламы

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилади 

Ушбу соҳада давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсад қилинган.

Фото: Depositphotos

Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилиши мўлжалланган.

Идоралараро кенгаш таркиби қуйидагича бўлади:

  • Беҳзод Мусаев – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси
  • Абдуҳаким Хожибоев – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Кенгаш раиси ўринбосари
  • Раҳмат Маматов – Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири
  • Тимур Ишметов – Ўзбекистон Республикаси молия вазири
  • Акмалхон Ортиқов – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
  • Русланбек Давлетов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири
  • Нозим Ҳусанов – Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
  • Ином Мажидов – Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири
  • Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири
  • Агриппина Шин – Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири
  • Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири
  • Дилмурод Набиев – Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири
  • Шуҳрат Содиқов – Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири
  • Илҳом Маҳкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири
  • Камол Абдуллаев – Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси
  • Алишер Иноқов – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори.

Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

mj1pdrw9p_ni9g2wp2chfxytvfm8umjt

«Барча ўринбосарларим ҳудудларда ишламоқда» – Вазир энергетика тақчиллиги олдини олиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди

Энергетика вазири Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари